Муборак Қурбон ҳайити ва Мустақиллигимиз байрами арафасида бутун юртимиз миқёсида ҳашарларни ташкил этиш эзгу аньанага айланган.

Мазкур ҳашарда атроф-муҳит обод этилади, ариқ- зовурлар тозаланади, дарахтлар оқланиб, уларга ишлов берилади. Ҳашар-халқимизнинг қадимий ва асл қадриятларидан бири саналади. Унинг замирида ободлик, ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат, хайр-саховат, бунёдкорлик мужассам. Ҳозирда  ҳашар-ташаббускорлик,  шижоат,  халкимиз учун миллий аньана, эзгу ишга айланди.

Қўшалоқ  байрамлар арафасида Оқолтин туманидаги «Обод маҳалла» дастурига киритилган Андижон маҳалласида ҳам катта ҳашар уюштирилди. Ҳашарда ҳамма туман ташкилоти раҳбарлари ва ишчи-хизматчилари, маҳалла раислари ва фуқаролари иштирок этишди. Улар эрта тонгдан ҳудудларни ободонлаштиришди, ариқ-зовурларни тозалаб, кўчаларни тартибга солишди.   Уйлар ва бинолар атрофи тозаланди, дарахтларга шакл берилиб оқланди, йўлаклар супуриб-сидирилди.

Ҳашар байрамона руҳ ва кўтаринки кайфиятда ўтказилди.

Муяссар Пардаева,

Оқолтин тумани