Сирдарё вилояти хотин-қизлар қўмитаси нашри — “Ойдин йўл” газетаси

“oydinyol.uz” веб –сайти  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди гранти ҳисобидан яратилган.

Манзилгоҳ:   Гулистон ш., Мустақиллик кўчаси, 60 уй

Бош муҳаррир: Озода Мамадалиева

Регистрациядан 1996 йил 11 ноябрда ўтган,  №  42-56

Ўз моддий-техник базасига эга.

Газетанинг ҳамкорлари  – Сирдарё вилояти хотин-қизлар қўмитаси, туман ва шаҳарлар хотин-қизлар қўмиталари,  вилоят “Оила”маркази,  “Маҳалла” хайрия жамоат фонди,    “Ҳунарманд ” ва “Тадбиркор аёллар”уюшмалари

Хотин-қизлар манфаатларини ҳимоялаш ва ҳуқуқларини таъминлаш борасидаги фаолияти, фуқароларга кўрсатган амалий ёрдами –

2011 йилда “Сирдарё вилояти аёлларининг ҳуқуқий билимини ошириш” йўналишида лойиҳа муаллифи сифатида туман ва шаҳарларда семинар-тренинглар ўтказилди,  хотин-қизлар учун ҳуқуқий ва ижтимоий, тадбиркорлик бўйича доимий консултациялар ташкил этилган.

Давлат дастури ва аҳоли фаровонлигини таъминлашга  йўналтирилган турли чора-тадбирларни амалга оширилиши газета саҳифаларида доимий равишда ёритилиб боради, дастур ижроси ва чора-тадбирларни амалга ошириш  тарғиб қилинади.

Аёллар саломатлиги, уларнинг таълим олиши, ҳуқуқлари таъминланишига қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш борасида  “Соғлом авлод” ННТ ва хотин-қизлар қўмиталари билан доимий ва яқин  ҳамкорликда ишлайди. 2011, 2012, 2013 йилларда “Вилоят аёллари ҳуқуқий билимларини ошириш”, “Фермер ва тадбиркор аёлларни қўллаб-қувватлаш”, “Қонун ва қонуности ҳужжатлари, маҳаллий ҳокимиятларнинг аҳоли фаровонлигини ошириш бўйича қарор ва фармойишлари, уларнинг ижроси назорати ва ушбу маълумотларни аҳолига етказиш” йўналишларида лойиҳаларни амалга оширилди.

Истиқболдаги режалар:

Веб-сайт орқали аёлларга ҳуқуқий ва ижтимоий соҳалар бўйича малакали мутахассислар маслаҳатларини ташкил этиш, «Ижодкор аёллар» клубини очиш, унга вилоятнинг фаол аёлларини жалб қилиш.