Азиз ҳамюртлар! Кейинги вақтларда Республикамиз бўйича содир бўлаётган ёнғинларнинг кўпчилиги ис газидан заҲарланиш ва газ асбобларидан фойдаланишда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этмаслик натижасида содир бўлаётганлигини кўриш мумкин.

Аҳоли турар жойларида газ асбобларидан фойдаланишда қуйидаги ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этмаслик, инсонлар ҳаётига хавф солувчи оғир оқибатларга олиб келиши мумкин.

— Хонадонларда газ ускуналарига газни резина шланглари орқали уланиши;

— Газ билан ишлаш воситаларини қаровсиз қолдирилиши ва ёш болаларни гугурт билан йўнашларига йўл қўйиш;

— Газ плитаси устида кийим қуритилшига;

— Газ баллонларни газ плиталаридан камида 5 метр, иситиш воситаларидан 1 метр узоқликда ўрнатилиши;

Ҳурматли фуқаролар!

Газ плитасидан хонадонни иситиш учун ишлатманг, газ асбобларидан фойдаланганда хоналардаги дераза дарчасини очиб қўйилишини ёки, хонани шамоллатиш чораларини кўришни унутманг. Ис гази кучли таъсир этувчи газ Ҳисобланиб, ёнаётган газнинг тўлиқ ёнмаслиги натижасида хонада тўпланиб қолади ва инсонларни Ҳаётдан бевақт кўз юмишига олиб келади.

Газ сизиб чиқаётганлигини сезсангиз дархол «104» раками оркали газ идорасига хабар беринг, газ асбобларини ўчиринг, ёритувчи Ҳамда бошқа электр асбобларини ёқманг ёки ўчирманг, газ келадиган асосий кранни ўчириб қўйинг, гугурт чақманг, учқун чиқарувчи мосламалардан фойдаланманг, деразаларни очиб хонани шамоллатинг ва хонани тарк этинг!

Ёнғин чиқиш хавфини сезганингизда зудлик билан яқин атрофдаги ёнғин хавфсизлиги қисмига ёки «101» рақамига қўнғироқ қилишни унутманг.

 

 

Улуғбек Қодиров,

Ховос туман ЁҲБ  ЁН ва ПГЁХ инспектори, лейтенант.