Президентимизнинг жорий филнинг 2 февралида имзолаган “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш  соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида узоқ йиллар мобайнида ўзбек аёлларининг қалбидаги дарду ташвиши, ечимини кутаётган муаммомаларини тизимли равишда ҳал этиш чора-тадбирлари ўз аксини топган, десак муболаға бўлмайди.

Фармон эълон қилган кундан эътиборан хотин-қизлар қўмиталари ўз ишларини қайта кўриб чиқдилар ва Фармонда белгилаб берилган устувор йўналишлар асосида фаолиятини тубдан қайта бошладилар.

Янгиер шаҳрида истиқомат қилаётган 20 минг 689 нафар хотин-қизларнинг яшаш шароитлари, ечимини кутаётган муаммолари қайта ўрганилиб, 202 нафар оғир ижтимоий аҳволдаги хотин-қизларнинг манзилли рўйхатлари шакллантирилди. Шулардан 34 нафари уй-жойга муҳтожлиги аниқланиб, 20 нафар энг оғир турмуш шароитида яшаётган оилаларни Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди маблағлари ҳисобидан жорий йилда арзонлаштирилган уй-жой билан таъминлаш юзасидан амалий ишларолиб борилмоқда.

Хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси ва шаҳар бандлик марказининг саъй-ҳаракатлари билан оғир турмуш шароитидаги, ногиронлиги мавжуд 226 нафар хотин-қизларнинг ҳамкорликда уч ой мобайнида бандлигини таъминлашга эришдик. Янгиер шаҳрида иш бошлаётган ишлапб чиқариш корхоналарига бандлиги таъминланмаган аёлларни жойлаштириш режа асосида ташкил этилмоқда. Бундан ташқари, қўлида ҳунари бор хотин-қизлар 7 фоизли имтиёзли кредит олиб, уйда ҳунармандчилик ва тикувчилик билан шуғулланиши ва меҳнат дафтарчасига эга бўлишлари натижасида 38 нафар хотин-қизларнинг бандлиги таъминланди.

Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ташкилотлар ва маҳалла мутахассислари билан ҳамкорликда чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, шаҳарда жиноят қилишга мойиллиги бўлган 97 нафар хотин-қиз аниқланиб, уларнинг ҳар бири билан алоҳида иш олиб борилмоқда. Шодлик маҳалласида яшовчи, жазони ижро этиш муассасасидан озод этилган Х.Жўраева, Л.Жўраева ва М.Бековалар билан суҳбат ўтказилиб, улар жамоатчилик ишларига жалб этилди. Барча маҳаллаларда аҳоли ўртасида корхона ва ташкилотларда ушбу долзарб масала бўйича тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда. Шунингдек, Янгиер шаҳар тиббиёт бирлашмасида “Аёллар маслаҳат маркази” ташкил этилиб, бу ерда аёллар нафақат малакали шифокорлар, балки, руҳшунослар маслаҳатидан ҳам баҳраманд бўлишмоқда.

 

Дилфуза Умерова,

Янгиер шаҳар хотин-қизлар қўмитаси раиси