Гулистон шаҳрининг Шифокорлар кўчаси ички йўналишда йўловчи ташувчи транспорт  воситалари учун бош бекат йўқ. Натижада ҳозирги кунда Бунёдкор ва Шифокорлар кўчасининг дуч келган жойида автобус, микроавтобуслар йўловчи олиш билан шујулланиб келади.

Шифокорлар кўчаси йўл қатнов қисми қопламаси умуман талабга жавоб бермайди дейиш мумкин. Сабаби  чуқурлиги 20-30 см ҳажмдаги ўйдим-чуқурлар мавжуд. Ушбу ҳолатлар транспорт воситаларига моддий зарар етказиш билан бирга кўчада узлуксиз тирбандликларни ҳосил қилади.

Шифокорлар кўчасига Гулистон ёйма бозори дарвозаситуташган бўлиб, йўл қисмида барча шаҳар ички йўналишидаги автомобиллар йўловчи олиш билан шујулланади. Лекин талаб даражасидагиавтобекат йўқ.  Йўл жуда тор ва  автобуслар тўпланиб қолиб,машина ва йўловчилар йўл тополмай сарсон бўлади. Шунингдек, 2 та савдо дўкони йўл бўйига жуда яқин. Оқибатда транспортларни ўтказувчанлик даражаси йўқолиб,  тирбандлик чиқармоқда. Йўл бўйидаги ариқлар чиқиндиларга тўлиб қолган. Кўча бўйида ва пиёдалар йўлагида мева ва сабзавот сотувчи шахслар санитария ҳолатига зид равишда фаолият олиб бормоқда(бу алоҳида мавзу).

Вилоятнинг ягона Темир йўл вокзали замонавий кўринишга келтирилиб  топширилган. Бироқ манзилга келиб кетувчилар учун алоҳида тураргоҳ ташкил этилмаган.

Бунёдкор кўчаси бўйлаб ҳаракатлансангиз янгитдан ташкил этилган замонавий дўконлар атрофида бирорта ҳам автотураргоҳлар йўқ. Дўконларга келиб кетувчилар транспорт воситаларини тартибсиз қолдириб кетмоқда. Доимий равишда ҳайдовчилар ўртасида турли келишмовчилик ва кўнгилсизликлар юз бермоқда. Доимий тирбандликлар тезкор хизматлар автомашиналари ўз хизматларини бажаришига ҳам тўсқинлик қилмоқда.

Яна бир гап, Бунёдкор кўчасидан шаҳарнинг маҳалла қисмига ўтиш учун пиёдаларга мослашган кўтарма кўприк бор. Кўприк яқинида автотураргоҳ жойлашган. Лекин машиналар автотураргоҳни зиёрат қилмай, пиёдаларни йўл қисмининг ўзида тушириб қолдиради. Бу қоидабузарликлар учун ҳеч ким жазоланмайди. Чунки назоратнинг ўзи йўқ.

Ҳайдовчи дарди ҳам ўзича: автотураргоҳ кириб — чиқиш учун ноқулай ва талабга жавоб бермайди. Ёзда чанг бўлса, куз-қиш мавсумида лойгарчилик ҳолатида.

Масала юзасидан шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлик бўлими бошлији Јайрат Абдуллаев билан учрашдик. Муаммолар билан таниш эканлигини, бироқ светафор ва пиёдалар ўтиш чизиқлари ўрнатиш ваколати бошқа ташкилот қўлидалигини маълум қилди.

Вилоят ҳокимлиги махсус эксплутация бошлији Фахриддин Эгамбердиев ушбу кўчалардан ўзи ҳам ҳаракатланишини лекин ваколатли ташкилот эмаслигини билдирди. Ташкилот вилоят йўлларига пиёдалар ўтиш чизиқлари тортиш, светафорлар ўрнатиш ва носозлигини бартараф этиш ишларини бажаради. Фақат фармойиш бўлсагина. Бунинг учун шаҳар ҳокимлигининг махсус фармойиши чиқиши керак.

Шаҳар ҳокими билан учраша олмадик. Лекин бир нарса аниққи, керакли асос ва тақдимнома бўлмас экан фармойиш чиқара олмайман деган жавобни олар эдик.

Масала юзасидан яна бир ташкилотни зиёрат қилишга тўјри келди. Ички ишлар бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги йўлларда ҳаракатларни ташкил этишва йўл назорат бўлими ходими Ҳусниддин Бўтаев ҳам қўлидан келганча тушунтириб берди. Бу ерда ҳайдовчилар ва пиёдалар нотўјри ҳаракатланади. Лицензиясиз қатновчи таксилар назорат қилинса ва автотураргоҳга тўјри кириб чиқилса, муаммога ечим бор. Қолаверса, ушбу кўчаларда таъмирлаш ишлари амалга оширилиши дастурга киритилган. Қуриб битказилгач, тартиб ўрнатилади.

Йўллар қурилгани яхши, шаҳар қулайлигини бузаётган ушбу кўриниш ҳали давом этиши аниқлиги бизни ҳайрон қолдирмоқда. Муаммони ҳамма билади, лекин ваколатли шахслар томонидан амалий ҳаракат бажарилмаётгани гувоҳи бўлмоқдамиз. Камералар қўйилиши билан тартиббузарликлар олинар деган саволимизга ушбу кўча қисмида камера ўрнатилиши белгиланган деган жавобни олдик. Демак, жонимиз, мулкимиз ва асосийси асабларни асраган ҳолда белгиланган дастурлар ижросини кутамиз.

Озода Сарафроз.