Илм –фан тараққиёти  йилдан йилга ривожланиб бормоқда. Ҳаётимизни ҳар — хил техникаларсиз, уларнинг беминнат ёрдамларисиз тасаввур этишимиз қийин. Олий маълумотли муҳандисдан тортиб, оддий  уй бекасигача,  қўйингки,  мактаб  ўқувчисидан  тортиб эндигина болалар боғчасига қатнай бошлаган болаларгача кундалик турмушдаги маиший техникалардан фойдаланади.

Демакки, биз хаммамиз хар куни бир неча маротабалаб ёнғин келтириб чиқариш мумкин бўлган ҳолатларни бошимиздан кечирамиз. Лекин биз бу кундалик техникаларга шунчалик ўрганиб кетганмизки, баъзида унинг хавфли томонларини унутиб ҳам қўямиз.

“Дазмол қилаётганда эҳтиёт бўл”, “радио ва телевизорни электр тармоғига улаётганда хушёр бўл” деган гапларга эътиборсиз бўламиз. Аммо бу бепарволигимиз ортидан жуда катта ташвишлар келиб чиқиши мумкинлигини унутамиз.

Агар маълумотларга назар ташлайдиган бўлсак, республикамизда ҳар йили маиший техникалардан фойдаланиш қоидаларининг бузилиши оқибатида кўплаб ёнғинлар, куйиш тан-жароҳати олишлар ва бошқа нохуш ҳолатлар содир бўлмоқда. Бу нохуш ҳолатлар оилаларга қанчадан-қанча моддий ва маънавий зарар етказишини кўз олдингизга келтириб кўринг.

Ёнғин хавфсизлиги мутахассислари содир бўлган ёнғинларни таҳлил қилиб кўришганида аксарият ёнғинларнинг келиб чиқишига ёнғин хавфсизлигининг оддий талабларини билмаслик сабаб  бўлмоқда. Шу сабабли ҳам ёнғин хавфсизлиги қоидаларини болаларга кўпроқ ва энг мухими уларни ёшлик йилларидан бошлаб ўргатиб бориш керак.

Гулистон  шаҳридаги  8-сонли   умумтаълим мактаби  ўқувчилари  ўртасида  олиб  борилган  тушунтириш  ишлари айни  кўнгилсиз  ҳолатлар  олдини  олиш  ва  хавфсизлик  қоидалари  кўникмасини  шакллантириш  мақсадида  бўлиб ўтди.

 

 

 

 

Шерзод Рахимбердиев

Гулистон шаҳар ФВБ прфилактика назорат

бўлинмаси  инспектори катта сержант