Мамлакатимизда ёшларни тадбиркорлик соҳасига кенг жалб қилиш, уларнинг интилиш ва ташаббусларини рағбатлантириш борасида амалга оширилаётган изчил ишлар юксак самаралар бермоқда.

Президентимизнинг жорий йил 27 июндаги ““Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастури тўғрисида”ги фармони бу борадаги ишлар кўламини янада кенгайтиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Сирдарё вилоятининг Боёвут туманида Ёшлар тадбиркорлиги йўлида” мавзусида ўтказилган очиқ мулоқотда бу алоҳида таъкидланди.

O’zLiDeP Боёвут туман кенгаши томонидан ташкил этилган мулоқотда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳузуридаги “Ёшлар келажагимиз” жамғармаси Боёвут туман филиали, бир гуруҳ ёш фермер ва тадбиркорлар, тумандаги Саноат коллежи ва Қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари иштирок этишди.

Мулоқотда  мамлакатимизда ёшларнинг эзгу ғоя ва ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, айниқса, сўнгги йилларда тадбиркорлик борасидаги интилишларини рўёбга чиқариш, бу борада уларга ҳуқуқий ва моддий ёрдам кўрсатишга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидланди. O‘zLiDeP нинг дастурий мақсад ва вазифалари тарғиботини янада кучайтириш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш истагида бўлган коллеж битирувчиларида тадбиркорлик маданиятини шакллантириш ҳамда уларни соҳа бўйича билимларини янада мустаҳкамлаш борасидаги ишларга тўхталиб ўтилди.

“Ёшлар келажагимиз” жамғармаси Боёвут туман филиали раҳбари, партия фаоли М.Орзиқулова томонидан туманда ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш, бу борада жамғарма томонидан амалга оширилган ишлар ҳамда ишсиз ёшларни бандлигини таъминлаш масалалари юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди. М.Орзиқулованинг қайд этишича, бугунги кунда жамғарма томонидан 14 нафар ёшларга 1 млд. 615 млн. сўм миқдордаги имтиёзли кредитлар ажратилиб, лойиҳалар амалга оширилиши натижасида 65 та иш ўрни яратилди. Хусусан, жамғарма томонидан Фазлиддин Жумабоевга МДФ эшик ва ром ишлаб чиқариш учун 70 млн. сўм, Жафарбек Хабибуллаевга кўп турдаги майда маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун 200 млн. сўм, Ахмадий Шахобиддин Абдуқодир ўғлига наслли чорвачиликни ривожлантириш учун 800 млн. сўм миқдорида кредитлар ажратилиб, ўз фаолиятларини бошлашди.

Шунингдек, мулоқотда “Yoshlar – kelajagimiz“ Давлат дастури доирасида тадбиркор ва фермер бўлиш истагида бўлган ёшларга бизнес режалар тузиш, давлат рўйхатидан ўтиш, кредит олиш, солиқ имтиёзлари хусусида батафсил маълумотлар берилди.

Шундан сўнг тадбиркорлик фаолиятини эндигина бошлаган ёшлардан Темур Абдужабборовнинг “Қуёнчилик” фермер хўжалиги ҳамда “Ташаббус-2014” кўрик-танловининг Республика босқичи ғолиби “Ахмадий” чорвачилик фермер хўжалигига ёшларнинг саёхати ташкил этилди. Бу саёхат давомида ёшлар қуёнчилик ва чорвачилик бўйича амалий билим ва кўникмаларини ошириб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.

 

 

 

Манзура Дадаева,

O’zLiDeP Боёвут туман Кенгаши

Аппарат раҳбари