Жорий йилнинг 13 март куни Фуқаролик жамиятини ривожлантириш маркази Сирдарё вилояти ҳудудий бўлинмаси мажлислар залида Сирдарё вилоят ҳокимлиги, вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилган “Виждон эркинлиги — олий қадрият” мавзуидаги семинар давом эттирилди. Ушбу семинар Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5938-сонли Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси “Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори бўйича вилоятдаги отинойиларни малакасини ошириш мақсадида ташкил этилди.

Семинарда вилоят ҳокимининг ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси ўринбосарлари, вилоятдаги отинойилар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Семинарни Фуқаролик жамиятини ривожлантириш маркази вилоят ҳудудий бўлими раҳбари Ш.Мамадецоев олиб борди ва “Миссионерлик: сабаб, хавф ва таҳдид” мавзусида маъруза қилди.

Маърузачи миссионерлик, унинг жамиятдаги салбий оқибатлари тўғрисида тўхталар экан, маҳаллаларда миссионерликни олдини олиш бўйича тизимли фаолиятни йўлга қўйиш, аҳоли ўртасида миссионерликнинг ижтимоий хавфи борасида тарғибот тадбирларни ташкил этиш, ушбу масалада вилоятдаги отинойилар малакасини мунтазам ошириб бориш ва мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш муҳимлиги таъкидланди.

Семинар давомида иштирокчилар томонидан мавзуга оид берилган саволларга атрофлича жавоблар берилди.

Тадбир сўнгидаФуқаролик жамиятини ривожлантириш маркази вилоят ҳудудий бўлимиҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси ҳамкорликда тизим ходимлари ва отинойиларни малакасини ошириш мақсадида давомий семинарлар ўтказиб боришга келишиб олинди.

Наргиза Тожибоева,

Халқ депутатлари Сирдарё вилоят кенгаши депутати