«Кексаларни эъзозлаш йили»нинг дастлабки кунлариданоқ вилоятимизнинг турли ҳудудларида  миллий урф ва анъаналаримиз барқ уриб турган тадбирлар ўтказилиш бошланиб кетди.

Яқинда Сайхунобод тумани Агросаноат касб-ҳунар коллежи фаоллари залида тумандаги «Пахтаобод» маҳалла фуқаролар йиғини ташаббуси билан туман ҳотин-қизлар қўмитаси ҳамкорлигида «Ўариси бор уйнинг париси бор» мавзусида тадбир ўтказилди.

Тадбирга маҳалла ҳудудидан уюшмаган аҳоли, маҳалла фаоллари, бошланғич хотин-қизлар қўмиталари раислари таклиф этилдилар.

Тадбирни «Пахтаобод»маҳалла фуқаролар йиғини диний-маърифат ва маънавий-аҳлоқий масалалар бўйича маслаҳатчиси Дилором Ўамроева олиб борди. Тадбир давомида «Олғабос», «Синтоб»ва «Пахтаобод» МФЙда истиқомат қилувчи кекса онахонлар иштирокида  «эрта турмушга чиқишнинг салбий оқибатлари  ҳақида давра суҳбати ўтказилди, шунингдек, «қариси бор уйнинг париси бор» мақоли замирида ётган ҳикмат ҳақида сўз борди.  Давра суҳбати жуда ҳам мароқли ўтди.  Айниқса, туман маданият бўлими ходимлари  томонидан саҳналаштирилган  миллий қадриятларимиз, хонадонда бобо-бувиларнинг ўрни ва аҳамияти, тарбия масалалари ҳақидаги саҳна кўринишлари йиғилганларда катта тассурот қолдирди.

Тадбирда, шунингдек,  «Пахтаобод» маҳалласидан   Улуғой момо Рўзиева, Наврўзгул момо Тўева, Умида Ўосилова ва бошқалар  иштирок этган фолклор гуруҳи томонидан ижро этилган миллий қўшиқлар  томошабинларнинг олқишларига сазовор бўлди.

Сўзга чиққан Сайхунобод туман хотин-қизлар қўмитаси раиси Дилором Жавлонова юртбошимиз томонидан йилнинг «Кексаларни эъзозлаш йили» деб аталганлиги ҳар бир маҳалла, ҳар бир хонадонда истиқомат қилувчи нуроний отахону-онахонларимизнинг қадру қимматини янада оширишини, бундай тадбирларнинг ёш авлод тарбиясида аҳамияти ҳақида алоҳида тўхталди.

Тадбир иштирокчилари олам-олам тассуротлар олдилар.

Дилором  Ўамроева

Сайхунобод тумани «Пахтаобод МФЙ диний-маърифат ва маънавий-аҳлоқий масалалар бўйича маслаҳатчиси