Бир-бирини «кўра олмайдиган »икки дугона учрашиб қолишибди. Бири:

-Вой, дугонажон, намунча семириб кетдинг?!- деса, бошқаси:

-Ие, бу ҳали озганимку, ўтган сафар худди сендек семиз эдим, — деб жавоб берибди.

********

Интернетда танишган қиз йигитдан сўрабди:

-Машинангиз борми?

-Бор! Ҳозирча онамники, менга турмушга чиқсангиз, сизники бўлади.

-Қандай яхши! Нексиями Ласеттими?

-Ўзимизнинг “Артель”, 6 кг кир кетадиганидан…

********

— Хотинжон! Бугун маош олдим, юр, дўконга бориб, сенга қимматбаҳо узук ва кўйлак оламиз!

— Йўқ, дадажониси, яхшиси дўстларингиз билан тоққа бориб дам олиб кела қолинг!

Ҳурматли радиотингловчилар! Сиз “Идеал эр ва хотин” эртагини тингладингиз…

********

 

Ҳарбий хизматдаги аскарга севган қизидан хат келибди. Аскар очиб қараса, оппоқ варақ. Дўстлари кўриб, ҳайрон бўлишса, аскар:

-Аразлашиб қолган эдик, — дермиш.

********

-Онаси, ишдан эртароқ чиққандим, ўғлимизни боғчадан опкелдим.

-Нималар деяпсиз, ахир ўғлимиз мактабга чиққанига икки йил бўлди-ку?!

********

-Дада, сизнинг суратингизни чиздим!

-Қойил, баракалла, жуда ўхшатибсан! Лекин нега сочимнинг ранги сариқ?

-Чунки кал рангни топа олмадимда, дада!