Мирзаобод  тумани  пиллакорлари бу  йил 1120 қути ипак  қуртини 729  та звенода парваришлаб, 61 тонна сархил  пилла  топшириш учун  курашмоқ далар. Ипак  қуртларини  боқиш  учун аввало  унинг  озуқа базасини  мустаҳкамлашга  алоҳида  эътибор  қаратилганлиги  мавсум  кўнгилли ўтишини таъминлаяпти. Туманда 199гекта тутзор ва 75 минг 900 туп қатор тут бор.

Ўтган йили туманнинг қатор  зевоналарида ипак  қуртини плёнка остида  боқиш  усули  тажрибада  синаб  кўрилганди. Тажриба яхши самара  бериб, плёнка остида боқилган ипак қуртларининг  ҳар қутисидан  60 килормаммдан  ошириб ҳосил йиғиб-териб  олинганди.

Бу йил 10 нафар мирзаободлик шижоаткор  аёл—Башорат Қодирова, Муҳаббат  Таниева, Бувзайнаб Элчиева, Марғуба Мирахмедова, Зарифа  Рустамова, Наргиза  Таниева, Матлуба  Қўнишева, Роза Эсонбоева, Саодат  Қуролова, Гулжаҳон Холмуродовалар  “  Мирзаободпилла” МЧЖнинг ҳовлисида  30  қути ипак  қуртини  марказлашган  ҳолда  плёнка  усулида  боқиб, Абдулла  Қаҳҳорнинг “ Кампирлар  сим  қоқди” асаридаги  жасоратли бувижонлардек  кеча-ю кундуз тиним  билишмади. Ҳали барг  чопиб келишади, ҳали қуртлари олдида туни  билан  парвона  бўлишади. Ёмғирли кунлари эса чакки плёнка остига ўтиб  кетасмикин деган хавотирда юракларини ҳовучлаб  чиқишади.

Куч  бирлик,  ҳамжиҳатликда,  деганлари рост  экан.  Ўн нафар аёлнинг захмат  чекиб қилган  меҳнатлари бесамар кетмади. Улар  пилладан ҳар  қачонгидан  ҳам  мўл ва  сархил  ҳосил  етиштирдилар.Айни  вақтда  бу фидойи  аёллар ҳар қутисидан 65 килограммдан “ кумуш тола”  териб  олиш  учун курашмоқдалар.

—Ипак  қуртини  плёнка  остида боқиш ҳар жиҳатдан  пиллакорга  қулайлик туғдиради,  -дейди  “  Мирзаободпилла” МЧЖ раиси Шерзод  Мирзаҳам дамов.- Биринчидан, бу усулда ҳар  қути ҳисобига  очиқ усулга нисбатан 250  килгораммдан барг  тежаб  қолинади. Иккинчидан, бу усул кам ишчи кучи  талаб  этиши ҳисобига 30 қути ипак  қуртини  бемалол 10 киши  уддалай олади. Очиқ усулда шунча  қути ипак  қуртини боқишга 100 нафар  пиллачи  жалб  этиларди.Келгусида плёнка усулини барча звеноларда   қўллаш яхши натижа беради деган умиддаман. Шу боис пиллачиликка янги инновацион технологияларни дадил жорий этаверамиз.

Туманда пиллани териб, топшириш  қизғин давом  этмоқда. “ Нозимахон ипак  толаси” фермер  хўжалиги қуртбоқари М. Ҳожиматова, “Озод элдош” фермер хўжалиги пиллачиси Р.  Абдухолиқовалар ҳар қути ипак қуртидан   60  килограммдан  сархил  ҳосил  топшириб, туманда биринчилардан бўлиб  шартнома режаларини бажардилар. Тумандаги “ Баҳорой орзуси”, “ Асилбек Қаюмов” фермер хўжаликларининг пиллакорлари  ҳам ҳар қути  ипак  қуртидан 55-65 килограммдан пилла териб  олиб  ўз сўзларининг  устидан  чиқдилар. Туманда ҳар куни  ўртача 6-7  тонна  “кумуш  тола” териб  олиниб, қабул  масканига топширилаётир.

Б. БЕКМУРОДОВ.

Суратда: илғор  пиллакорлар —Марғуба  Мирахмедова, Гулжаҳон  Холмуродова, Муҳаббат  Тожиева  ҳосил  мўллигидан мамнун.