Мен сенинг бағрингда туғилдим, ўсдим,

Мен сенинг боғиингда ўйнадим, кулдим,

Тоғларинг ҳавоси тиниқ, мусаффо

О… Ўзбекистоним, ўзингсан танҳо.

 

Сен дунёда тенги йўқ гўзал диёрсан,

Сен менинг тилимда янграр шиорсан.

Навоий, Қодирий ўтган диёрсан,

О…Ўзбекистоним, ўзингсан танҳо.

 

Тўрт фасл- тўрт хилсан гўзалсан бирам,

Товуснинг патидай товланган олам,

Қуёшнинг нуридан яралган яллам,

О…Ўзбекистоним, ўзингсан танҳо.

 

Бошингда оқ рўмол, кулиб турасан,

Фарзандларингга гул тутиб турасан,

Йиқилса, қоқилса, ўнглаб қўясан.

О…Ўзбекистоним, ўзингсан танҳо

 

Сенсиз ҳаёт нима? Қуриб қолган гул,

Сенсиз ҳаёт нима? Ниҳоясиз тун,

Мени ҳам ўзингнинг бир қисминг деб бил,

О…Ўзбекистоним, ўзингсан танҳо.