Маст киши қариядан сўради:

 — Отахон, Эшмат қаерда яшайди?

 — Ие, Эшмат ўзингиз-ку, болам?

 — Биламан! Сиз менга уйим қаердалигини айтворинг?!

***

-Уйингизга ўғри кириб, ҳамма нарса ағдар-тўнтар бўлиб ётганини кўрган экансиз, нега тезда бизга хабар бермадингиз?

 -Аввалига хабар бермоқчи бўлдим, аммо кейин…

 -Хўш, кейин нима бўлди?

 -Кейин эрим ишдан қайтиб, бирорта тоза кийим ахтарган бўлса керак, деб ўйлабман.

***

-Мен уйланадиган бўлсам, – деди бир йигит керилиб, – кўпгина қизлар бахтсиз қолишади!

 -Нечта қизга уйланмоқчисан ўзи?

***

-Хўш, кеча ота-онангда қандай таасурот қолдирибман? – сўради йигит бўлажак рафиқасидан. -Билмадим, – деди қиз тортиниб, – ҳали дадам ҳеч нарса дегани йўқ. ойим эса дадамнинг гаплари нотўғрилигини исботлаш учун биринчи бўлиб гапиришларини кутяптилар.

***

-Замоннинг зайлига қарангки, ўта кетган аҳмоқ йигитлар энг гўзал қизларга уйланишади.

 -Гапларинг тўғри, дўстим. Қара, хотининг қанчалар гўзал, қанчалар доно….

***

Бир йигит қайнонасини дафн этиб, уйга қайтаётганида бир ғишт томдан кўчиб, унинг бошига тушди. Йигит бошини силаб, осмонга қаради:

 -Бу дейман кекса ажина кўмилганига ярим соат бўлмай осмонга чиқиб олибди-да!

 

* * *

 

-Агар мен бошимни пастга, оёқларимни тепага қилиб турсам, қонимнинг барчаси бошга қуйиладими?

 -Албатта, шу билан бирга қон босимингиз ҳам ошиб кетади.

 -Шундай экан, нега тик турганимда қонларим оёқларимда тўпланиб қолмайди?

 -Чунки оёқларингиз ичи бўм-бўш эмас-да!

 

* * *

 

-Доктор, мен ҳеч нарсани ёдда тутолмайман, хотирам заифлашиб боряпти.

 -Хўш, буни исботлаш учун биронта мисол келтиринг.

 -Мисол дейсизми нимани исботлаш учун?

 

* * *

 

Доктор беморга деди;

 -Текширув хулосаларига келсак: оёқларингизга сув тўпланибди, буйрагингизда тош бор. Томирларингиз деворлари торайган кўринади.

 -Вой-бў, – деди бемор кулиб, – энди миямдан қум топсангиз, бемалол қурилиш бошлаб юборсак бўларкан.