Жуда қадим замонлардан одамлар ёшлигини сақлаб қолиш учун ҳаракат қилганлар ёки қарилик даври аломатларидан ўзларини асраганлар. Айнан ўз гўзаллиги ва ёшлигини асраб қолиш мақсадида малика Клеопатра сут тўла ваннада чўмилган, олийнасаб хитой хонимлари эса одамгиёҳ (женьшен)дан тайёрланган турли хил дамлама ва таомлар билан овқатланганлар.

Рим оқсуяклари ва уларнинг юқори табақали хонимлари ёш ҳайвонлар қони билан тўлатилган ваннада чўмилганлар. 

Бундан анча йиллар олдин эса ёшариш ва ёшликни сақлаб қолиш учун йогурт истеъмол қилиш урфга кирган эди. Маълум бўлишича, унинг таркибидаги моддалар ёшариш эҳтиёжи учун жуда маъқул келаркан.

Тибетликлар ёшликни сақлаб қолишнинг турли усулларини кашф этганлар. Шарқ эса бу борада бутун дунёни ўзига қаратди. Сўз жисмоний фаоллик ҳақида кетяпти. Бу жисмоний ҳаракатни улар «йога» деб атадилар. Аммо йога машқлари узоқ ва тинимсиз ҳаракат талаб қилгани учун, кўпчилик бунга таҳсин айтишдан бошқа чора топа олмади.

Кимлардир ўз ички аъзоларини узоқ умр кўриш мақсадида янги, ёш аъзоларга жарроҳлик усулида жуда катта маблағ эвазига қўлга киритмоқдалар.

На чора?! Ҳар доим ёшлик ва гўзаллик, узоқ умр кўриш ҳамманинг орзуси бўлган. Хулоса ўрнида шуни таъкидлаб ўтиш керакки, ёшликни сақлаб қолишнинг мукаммал усули ҳанузгача топилгани йўқ. Айтиш мумкинки, бу ҳар кимнинг ўзига, ўз қалбига боғлиқ.

 

Интернет материаллари асосида тайёрланди.