1. «Ипотека тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни қачон қабул қилинган ва ушбу қонуннинг аҳамияти нимада?
    2006 йил 4 октябрда «Ипотека тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг 58-сонли қонуни қабул қилинган бўлиб ушбу қонуннинг мақсади кўчмас мулк гарови қўлланилганда вужудга келадиган муносабатларни тартибга солишдан иборатдир.

    2. Ипотека тўғрисидаги шартнома нима?
    Ипотека тўғрисидаги шартнома бўйича бир тараф – ипотека билан таъминланган мажбурият бўйича кредитор бўлган гаровга олувчи шу мажбурият бўйича ўзининг қарздорга нисбатан пул талаблари бошқа тарафнинг – гаровга қўювчининг яъни гаровга қўйилган кўчмас мулки қийматидан ипотекага қўювчининг бошқа кредиторларига қараганда имтиёзли қаноатлантирилиш ҳуқуқига эга бўлиши тушунилади.

    3. Юридик шахсларнинг ипотека ҳамда бинолар ва иншоотлар ва ер участкаларига бўлган ашёвий ҳуқуқлар ипотекаси тўғрисидаги шартномаларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби қайси норматив-ҳуқуқий ҳужжат асосида амалга оширилади?
    Юридик шахсларнинг ипотека ҳамда бинолар ва иншоотлар ва ер участкаларига бўлган ашёвий ҳуқуқлар ипотекаси тўғрисидаги шартномаларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, Ер кодекси, «Давлат ер кадастри тўғрисида”, «Давлат кадастрлари тўғрисида” ва «Ипотека тўғрисида”ги Қонунлар, Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 7 январдаги 1-сон қарори билан тасдиқланган Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни ва у ҳақда тузилган битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом асосида амалга оширилади.

    4. Ипотека тўғрисидаги шартнома асосида вужудга келадиган ипотекани давлат рўйхатидан ўтказишда бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатлар билан бирга қандай ҳужжатлар тақдим этилади?
    Ипотека тўғрисидаги шартнома асосида вужудга келадиган ипотекани давлат рўйхатидан ўтказишда бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатлар билан бирга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
    – ишончнома асосида ҳаракат қилаётган шахснинг ҳуқуқларини тасдиқловчи ишончноманинг нотариал тасдиқланган нусхаси;
    – шартнома томонлари сонига тенг миқдорда нотариал тасдиқланган ипотека тўғрисидаги шартнома ва рўйхатдан ўтказиш ишига қўшиш учун шартноманинг иккита асл нусхаси.
    Ипотекани давлат рўйхатидан ўтказиш учун тегишли ҳужжатлар тақдим этилмаса ипотекани давлат рўйхатидан ўтказиш рад этилади ва бу ҳақда ариза берувчига асослантирилган ёзма жавоб берилади.

    5. Давлат рўйхатидан ўтказувчи орган ипотекани қўшимча равишда давлат рўйхатидан ўтказишда қандай ҳаракатларни амалга оширади?
    Давлат рўйхатидан ўтказувчи орган ипотекани қўшимча равиш­да давлат рўйхатидан ўтказишда қуйидагиларни амалга оширади:
    – кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар ва у ҳақда тузилган битимлар давлат реестрига ипотека тўғрисидаги шартнома, ипотекани давлат рўйхатидан ўтказиш санаси ва тартиб рақами, мулкка нисбатан янги эгалик қилувчининг ҳуқуқларини тасдиқловчи ҳужжат (олди-сотди, ҳадя шартномалари, меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома ва ҳ. к.) реквизитлари тўғрисидаги ёзувлар киритилади;
    – кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар ва у ҳақда тузилган битимлар давлат реестрининг тегишли устунларидаги дастлабки ипотекага қўювчининг ҳуқуқларини чеклаш (уларга шартлар белгилаш) тўғрисидаги аввалги ёзувлар белгиланган тартибда, ипотека тўғрисидаги янги ёзувга ишора қилган ҳолда ўзгартирилади.

    6. Ипотека тўғрисидаги шартномани давлат рўйхатидан ўтказиш ариза давлат рўйхатидан ўтказувчи орган томонидан кўриб чиқиш қанча муддатда амалга оширилади?
    Ипотека тўғрисидаги шартномани давлат рўйхатидан ўтказиш ариза давлат рўйхатидан ўтказувчи орган томонидан кўриб чиқиш учун қабул қилинган кундан бошлаб бир кун мобайнида амалга оширилади.

    7. Ипотека тўғрисидаги шартнома қандай ҳолатда ҳақиқий ҳисобланмайди?
    Ипотека тўғрисидаги шартномани нотариал тартибда тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш қоидаларига риоя этмаслик унинг ҳақиқий эмаслигини келтириб чиқаради. Бундай шартнома ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмайди.

Анорбой Турсунов,

Сардоба тумани Давлат хизматлари маркази директори