Мамлакатимизда янги қабул қилинаётган қонун ва қарорлар иқтисодиётни ривожлантириш, тадбиркорлик фаолиятини ҳар томонлама қуллаб – қувватлаш, улар учун зарур шарт шароит ва имкониятлар яратиш мақсадларини тўла қамраб олмоқда.

Давлатимиз рахбарининг жорий йил 17 мартда қабул қилган “Тадбиркорлик субъектлари ва кенг ахоли қатламига микрокредитлар ажратиш тизимини янада сохталаштириш чора –тадбирлари  тўғотстда” ги қарори ҳам тадбиркорлик субъектлари ва барча аҳоли қатламининг имтиёзли микрокредиттлардан кенг фойдаланишини таъминлаш, шунингдек якка тартибдаги меҳнат фаолиятини рағбатлантириш орқали аҳоли бандлигини янада ошириш йулида қўйилган муҳим қадам булди. Энг эътиборлиси, мазкур хуқуқий ҳужжатда ушбу йуналишда билдирилган таклифлар инобатга олинган холда микрокредит ажратиш бўйича соддалаштирилган механизмни жорий этиш назарда тутилган. Аввало, янги рўйхатдан ўтган юридик шахс ташкил этмаган якка тартибдаги тадбиркорлар ва оилавий тадбиркорлик субъектларига фаолиятини амалга ошириши учун олинган товарларни гаров сифатида ҳисобга олган холда энг кам иш ҳақининг 20 бараваригача микдорда микрокредитлар ажратилади. Шунингдек, янги давлат рўйхатидан ўтган юридик шахс ташкил этмаган якка тартибдаги тадбиркорлар ва оилавий тадбиркорларга ўз фаолиятларини амалга ошириши учун энг кам иш ҳақининг 60 бараваригача миқдорда микрокредитлар кредитлашга оид қонун ҳужжатларида назарда тутилган таъминот турлари билан бир қаторда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларитўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг
11 моддасида кўрсатилган ваколатлар доирасида кафиллиги асосида ажратишни кенгаштириш ҳам белгилаб қўйилганлиги алоҳида эътибордан нишонадир.

Имтиёзлар замирида иш фаолиятини бошлаётган тадбиркорлар учун юксак масъулият ва мажбуриятлар ҳам мужассам. Масалан, қарорда назарда тутилган имтиёзлардан фойдаланадиган қатъий белгиланган солиқ тўловчилар учун улар давлат рўйхатига олинган кундан эътиборан ўн икки ой ичида тугатилса, ёки уч ёхуд ундан кўп ой муддатга фаолиятини тўхтатса, ишлаб турган вакти учун  қатъий белгиланган солиқларни албатта  тўлаши кўрсатиб ўтилган.

Яна бир қулайлик шунданг иборатки, тижорат банклари кредитлари ҳисобидан сотиб олинадиган қорамол, қўй-эчки, қуён, парранда, балиқ, асалари уяси, мевали дарахт ва ток кўчатлари, уруғ, минерал ўғит, кимёвий ҳимоя қилиш воситалари, маиший техника, ускуналар, қурилиш материаллари ва бошқа товарларни ҳеч қандай чекловларсиз нақд пулсиз ҳисоб-китоб йўли билан етказиб беришни ташкил этишга кумаклашиш, бир ой муддат ичида худуддаги жорий холатни танқидий тахлил қилиш асосида тегишли қишлоқ хўжалиги товарлари, маиший техника, ускуналар, курилиш материаллари, ва бошқа турдаги маҳсулотлар етказиб беришга ихтисослаштирилган хўжалик объектларини ташкил этиш Корақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, манфаатдорлар вазирлик, идора ва хужалик бирлашмалари билан биргаликда амалга оширишлари алоҳида белгиланганлиги эътиборга моликдир.

Шу билан биргаликда, тижорат банклари Имтиёзли кредит бериш махсус жамғармаси маблағлари ҳисобидан мехнат ресурслари ортиқча бўлган худудларда янги рўйхатга олинган юридик шахс ташкил этмасдан фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркорлар ҳамда оилавий тадбиркорлик субъектларига энг кам иш ҳақининг 100 бараваригача миқдорда кредитлар ажратиши лозимлиги қарордан асосий бандлардан бири сифатида қайд этилганлиги ҳам диққатга сазовор. Албатта, қарорнинг ижросини таъминлаш тегишли соҳалар билан ҳамкорликда, мақсад ва вазифалардан келиб чиққан холда тизимли асосда ҳар томонлама масъулитя билан ёндошишни, зарур таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиб, унинг рўёбига жиддий аҳамият беришни тақозо этади.

                                           Ҳалима Шодиева, ҳуқуқшунос