Инсон ҳуқуқларининг тенглиги, уларни ҳурмат қилиш, эркинликлари, инсон ҳуқуқларини таъминлашнинг адолатлилиги инсон ҳуқуқларини амалга оширишнинг демократик жараёнлари ҳисобланади. Ана шу ҳуқуқ ва эркинликлардан эса ҳуқуқий онги юксак, ҳуқуқий маданияти шаклланган фуқароларга фойдалана билади. Шу боисдан, юртимизда инсон ҳуқуқлари кафолати бўлмиш қонунчиликни халққа етказиш, норматив ҳужжатларнинг  мазмун-моҳиятини фуқароларнинг онгига сингдириш борасида кенг кўламли тарғибот ишлари олиб бориляпти.

Шу кунларда бутун республикамиз ҳудудида бўлгани каби, вилоятимизнинг барча туман ва шаҳарларида  Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг инсон ҳуқуқларига риоя этилиши аҳволини ўрганиш, жамиятда инсон ҳуқуқларига ҳурмат руҳини ҳамда фуқароларнинг  ҳуқуқларини бузилишига муросасиз муносабатни шаккллантириш мақсадида «Инсон ҳуқуқи-олий қадрият» лойиҳаси доирасида тадбирлар, учрашувлар, давра суҳбатлари ўтказиляпти.

-Ушбу тадбирлар шуниси билан аҳамиятлики, уларда ҳуқуқшунослар халқчил тилда, слайдлар ва буклетлар, сўровномалар орқали қонунлар мазмун-моҳиятини иштирокчиларга етказяптилар.

Хусусан, Гулистон шаҳар Адлия бўлими ходимлари томонидан   шаҳар тиббиёт бирлашмасида мониторинг ва ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказилди.

-Бундай тадбирлар ишчи-ходимларимизнинг ҳуқуқий саводини оширишга ёрдам беради, дейди бирлашма касаба уюшма қўмитаси раиси Назира Қличева. –Адлия бўлими ходимлари сўровномани ҳам турли юридик терминларсиз тузишганлиги, слайдлар орқали тушунтирганлиги учун давра суҳбати жуда жонли ўтди. Айниқса, меҳнат қонунчилиги, ишлаш ва дам олиш ҳуқуқлари тўғрисида кўп саволлар бўлди. Ушбу саволларга   ишчи-ходимларимиз тўлақонли жавоблар олдилар.

 

Отабек Холматов,

Гулистон шаҳар адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси