Худди шу мавзуда Мирзаобод маиший хизмат касб-ҳунар коллежи фаоллар залида вилоят адлия бошқармаси, Мирзаобод туман адлия бўлими ҳамда туман хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан учрашув бўлиб ўтди.

Тадбирга касб-ҳунар коллежи битирувчилари ҳамда уларнинг ота-оналари, маҳаллалар фаоллари, Ёшлар Иттифоқи туман Кенгаши фаоллари таклиф этилдилар.

Тадбирда вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг  1-ўринбосари Иномжон Қудратов иштирокчилар билан ҳуқуқий билимларни ҳаётда қўллай билиш  инсон ҳаётини нақадар енгиллаштириши, ҳуқуқий саводхон жамиятда жиноятларга ўрин йўқлиги ҳақида суҳбатлашди.

 

Мирзаобод туман адлия бўлими бошлиқи Ҳамид Аҳмедов ёшлар ва уларнинг ота-оналарига одам савдосига қарши курашишга бағишланган буклетлар тарқатди ва асримизнинг ушбу жирканч иллати ҳақида гапириб берди.

 

-Будай тадбирларни туманимизнинг барча ташкилот, муассасаларида, маҳаллаларда ўтказяпмиз, мақсад — фуқароларимизнинг ҳуқуқий саводини ошириш, уларни огоҳликка чорлаш, -дейди Ҳ.Аҳмедов.

 

Тадбирда шунингдек, туман хотин-кизлар қўмитаси раиси Шоҳиста Жумабоева иштирок этди ва сўзга чиқди.