Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31-март кунги 256-сонли қарори билан юридик ва жисмоний шахсларни муҳандислик-коммуникация тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентлари тасдиқланди. Давлат хизматини кўрсатиш жараёнида иштирок этадиган субъектлар ўртасида ўзаро алоқаларни фақат электрон шаклда ахоборот алмашинуви орқали амалга ошириш йўлга қўйилди.

Мурожаат этувчилар юридик ва жисмоний шахслар муҳандислик-коммуникация тармоқларига улаш бўйича давлат хизмати марказларига ўзи келган ҳолда ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали исталган вақтда онлайн режимда топшириш имконига эга бўлди.

Юридик ва жисмоний шахслар муҳандислик-коммуникация тармоқларига улаш бўйича ишларни ҳоҳишига кўра ихтиёрий равишда ҳудудий муҳандислик коммуникация таъминоти корхоналари билан ёки бошқа қурилиш монтаж ва созлаш-ишга тушириш ташкилотлари билан ташкилотлар билан тузиши мумкин.

Юридик ва жисмоний шахслардан ушбу давлат хизматидан фойдаланиш учун электрон рақамли имзо мажбурий тартибда бўлиши талаб этилади. Юридик ва жисмоний шахсларда электрон рақамли имзо мавжуд бўлмаган тақдирда, давлат хизматлари марказларига шу вақтнинг ўзида электрон рақамли имзо олиш тўғрисида мурожаат қилишлари мумкин.

Шунингдек регламент бўйича коммуникация таромоқларига улаш техник шартлари, шу жумладан қўшимча техник шартларни ишлаб чиқиш ва лойиҳаларини келишиш ҳисобга олиш приборини пломбалаш тўлов ундирилмаган ҳолда амалга оширилади.

Мазкур қарор билан  Давлат хизматлари агентлигига регламент талаблари ижроси юзасидан давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти устидан доимий назорат ўрнатиш ва тасдиқланган давлат хизматларини кўрсатиш регламентларининг талабларини бузганлик учун мансабдор шахсларга нисбатан белгиланган тартибда маъмурий жазоларни қўллаш вазифаси юклатилди.

Р.Мангитов,

Оқолтин туман Давлат хизматлари маркази бош мутахассиси