-Олти йил давомида ўғлимга туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани ололмай юрдим. Боиси бир тарафдан касаллигим бўлса, иккинчи тарафдан оилавий шароитим бўлмади,- дейди ширинлик Зиёда Мамадалиева.
Фуқаро 6 ёшли фарзанди Фарходбекка метрика олиш учун ФХДЁ га фурожаат қилган .
-Аввалгидек яна ҳужжатлар сўраш бошланади,- деб ўйлагандим,- дейди фуқаро суҳбат чоғида.
Давлат хизматлари вилоят бошқармаси томонидан олиб борилган тезкор ўрганиш ҳамда Ширин шаҳар ФХДЁ бўлими ходимлари ҳамкорлигида фуқаро мурожаати қаноатлантирилиб, Фарходбек Мамадалиевга туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома расмийлаштирилди.
Фуқаро ФХДЁ хизматидан миннатдор.