ёки   

  • Нотариал идорамиз доимо эл хизматида, — дейди Сайхунобод туман хусусий амалиёт билан шуғулланувчи    нотариус Комилжон Ботиров.

. Ботиров Комилжон Файзуллаевич 2020 йилнинг май ойидан буён Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус вазифасида самарали ишлаб келмоқда. Нотариал идора аҳоли учун энг қулай манзил -туманнинг Сайхун қўрғони, Равонлик кўчаси, “Сайхун планет” мажмуасининг 2-қаватида жойлашган. Идоранинг туман марказида, аҳоли гавжум жойда жойлашганлиги ҳам аҳолига намунали нотариал хизмат кўрсатишда анчагина қулайликлар яратиб келмоқда.

Комилжон Ботировнинг меҳнат фаолияти билан танишиш асносида унинг бир кунлик иш фаолиятига ҳам эътибор қаратдик.

-Иш фаолиятим эрталаб соат 9-00 дан бошланиб, 17-00 гача давом этади,- дейди К.Ботиров.- Шанба ва якшанба дам олиш кунлари ҳисобланади.

Кундалик иш фаолиятингиз қандай бошланади? Фуқароларнинг мурожаатлари мурожаатлари кўпроқ қайси масалада бўлади?

-Иш фаолиятим фуқароларни қабул қилиш, уларга юридик маслаҳатлар бериш билан бошланади. Фуқаролар турли муаммолар билан мурожаат қилишади, уларга имконият даражасида қонуний тушунтириш ва амалий ёрдам кўрсатилади. Айрим холларда, масала бизга тегишли бўлмаган тақдирда, тегишли идорага мурожаат қилиш тушунтирилади.

Асосан, фуқаролар мерос масаласида, уй-жойн, олди-сотдиси ёки ҳадя шартномасини расмийлаштириб бериш ҳамда қарз масаласида мурожаат қилиб келишади.

Мурожаат билан келган фуқароларга масаласи юзасидан тушунтириш берилгач, қандай ҳужжатларни нотариусга тақдим қилиниши тушунтирилади.

Кейинги йиларда аҳолининг талабини қондириш борасида бирмунча қулайликлар яратилди.Бунинг нотариал идораларга ҳам ижобий таъсири борми?

Шу ўринда, ҳозирги жараёнларимиз “Нотариуснинг” автоматлаштирилган ахборот тизими такомиллашиб бориши натижасида айрим ҳужжатларни база орқали олиниши йўлга қўйилган бўлиб, фуқароларнинг ҳужжатларни тўплаш, йиғиш ва нотариусга тақдим этиши жараёнининг осонлашганлигини алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз. Жумладан, фуқаронинг туғилганлик, никоҳ қайд этилганлиги, никоҳдан ажралиш гувоҳномалари ва бошқа кўплаб (давлат солиқ инспексиясидан, Электртармоқлари ҳудудий бўлимларидан қарзи тўғрисидаги)  маълумотларни электрон база орқали олиш имконияти яратилган. Бу ҳам фуқароларнинг оворагарчиликларига чек қўйилганлигининг исботи.

 Бугунги оғир, пандемия шароитида аҳолига қандай тартибда нотариал хизмат кўрсатилмоқда?

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, ҳозирги пандемия шароитида  2020 йил 20 апрелда Республика махсус комиссиясининг 21-сон баёни қабул қилиниб, нотарисларнинг карантин даврида ишлаш тартиби белгиланди. Шу баён асосида нотариуслар томонидан карантин қоидаларига қатъий риоя қилинган ҳолда ишлар ташкил этилган.

Шунингдек, Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки е-notarius.uz сайтида нотариуслар иш фаолияти ташкил этилиб, келиб тушган саволларга жавоблар берилди. Мазкур порталлар орқали уйдан чиқмасдан туриб, нотариус қабулига электрон навбатга ёзилиш имконияти яратилди.

Нотариал соҳада иш карантин шароитида ҳам тўхтатилмади. Бироз чекланган ёки чегараланган бўлсада фаолият юритилди.

Хусусан, 2020 йилда 1725 та ва 2021 йил 17 август  ҳолатига кўра 2467 та нотариал ҳаракатлар амалга оширилди.

Нотариал идорага е-notarius.uz сайти орқали мурожаатлар келиб тушмаган бўлсада, телефон орқали 15 дан ортиқ маслаҳатлар берилди, фуқароларга нотариал ҳаракатларни амалга ошириш бўйича йўналишлар кўрсатилди.

Ҳозирда карантин чоралари бироз чекланган бўлсада, ҳар бир фуқародан масъулиятсизлик қилмаслик талаб этилмоқда. Масофани сақлаган ҳолда иш юритиш тавсия этилиб, аҳолига белгиланган ёрдамлар кўрсатилиб келинмоқда.

  • Нотариуслик фаолиятингиз даврида фуқаролар билан ишлашда қийин, муаммоли ва зиддиятли вазиятларга дуч келганмисиз?

-Эътиборлиси, шу кунгача нотариал идорада фуқаролар билан ишлаш, уларга тегишли масалаҳат ва йўл-йўриқлар кўрсатишда қийин вазиятлар вужудга келмади. Хусусан, тегишли тушунтиришлар ва кўрсатмалар берилиши билан бирга, баъзи вақтларда фуқаролардан норозилик келиб чиққан ҳолларда, нотариал идора жойлашган манзилнинг ўзида ( қўшни хонада) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошида ташкил этилган “Мадад” маслаҳат маркази фаолият юритиб келиши, айрим ҳолларда бошқа масалаларда марказ ходимининг ҳам маслаҳати олиниши фуқароларга масала юзасидан янада тушунарлироқ, аниқроқ қонун доирасидаги тушунтиришлар бериш имкониятини бермоқда. Бошқача сўз билан айтганда, муаммо хоҳ  нотариал соҳада ёки хоҳ бошқа соҳада бўлишидан қаъий назар масала жойида (бинонинг ўзида) ҳал бўлмоқда.

Тўғри, гуруч кўрмаксиз бўлмаганидек, фуқароларнинг айрим ҳолатларда ҳолатни тўғри тушунмаганликлари ёки ҳуқуқий билимнинг камлиги боис норозилик кайфиятлари бўлиб туради. Уларга мурожаат қилинган масалалар бўйича босиқлик билан батафсил тушинтирилиши билан муаммога ечим топилади.     Шу кунга қадар, нотариал идора ва унинг ходимлари устидан тегишли давлат органларига шикоятлар келиб тушмади.

-Биз Сиз билан бўлган мулоқотни “Нотариуснинг бир иш куни” рубрикаси остида ташкил қилдик..

Сизни тушундим. Энди бир кунлик, кунлик иш ҳажмим тўғрисида гапирадиган бўлсам, бир кунда идорамизга 20 ёки 30 нафардан зиёд фуқаролар қабули ташкил этилиб, уларнинг масалалари ижобий ҳал этилиб келинмоқда. Шундан, кунлик хажмнинг 10 га яқини фуқароларнинг мурожаатлари у ёки бу масалада маслаҳат беришни ташкил қилмоқда.

Фуқароларнинг мурожаатлари бўйича тушунтиришлар бериш иш вақтидан ташқари ҳам давом этишини мумкин. Мисол тариқасида тажрибамдан айрим фуқароларнинг уяли телефон орқали соат кечки 23-00 атрофида ёки менда бўлган бир ҳолат эрталабки соат 4-00 да ҳам телефон орқали тушунтириш олган ҳолатлар ҳам бўлади. Шунингдек, доимий равишда шанба ва якшанба дам олиш кунлари бўлишига қарамай, аҳолига уяли телефон рақамим орқали тушунтириш бериб келмоқдаман.

Нотариал идора доимий равишда эл хизматида эканлигини, хоҳлаган вақтда фуқаролар мурожаатига тайёр эканлиги юракдан ҳис қилган ҳолда ўз вазифамга масъулият билан қарашга ўрганганман.

 

 

Суҳбатдош Ўзбекистон Журналистлари ижодий                                        уюшмаси аъзоси Дилором Эсонова.