Табиатдан фойдаланиш  соҳасида давлат хизматларини кўрсатиш Вазирлар Маҳкамасининг махсус қарори асосида  амалга тадбиқ этилаётган маъмурий регламентга биноан амалга оширилади. Унга кўра 2018 йил 1 апрелдан бошлаб ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни кесишга рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тегишли иловага  мувофиқ қўлланилиши белгиланган. Лозим бўлганда кесишга фақат мақсадларида ҳамда бинолар,иншоотлар ва коммуникацияларни  қуриш ва реконструкция қилиш билан  боғлиқ ҳолда йўл қўйилади.

Табиий омиллар ёки ўсимликлар зараркунандалари, касалликлари таъсирида  шикастланган, қуриётган ёки қуриб қолган, шунингдек,  одамларнинг ҳаёти ва соғлиғига  юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкига  хавф солаётган дарахтлар ва буталарни кесиш учун рухсатнома тўловни амалга оширмасдан берилади.

Юридик ва жисмоний шахснинг мулки бўлган ва улар томонидан ёғоч-тахта ва ҳосил олиш учун экилган дарахтлар  ҳамда буталарни ,яни терак ва бошқа тез ўсувчи  навлар, ту тплантациялари, мевали дарахтлар ва буталарни кесишга рухсатномиа талаб этилмайди. Давлат ўрмон фондига кирмайдиган  дарахтлар ва буталарни рухсатнома олмасдан кесиш таъқиқланади.

Рухсатнома бериш жараёнини амалга оширишда ҳудудий экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органлари  ўз хулосаларини шаҳар ва туман ҳокимликларига тақдим этганда ҳокиликлар томонидан  билдирилган таклиф ҳам  инобатга олинади.

Давлат хизматлари марказлари, жойлардаги ҳокимликлар ва давлат экология қўмитаси органлари  ўртасида ахборот алмашинуви  электрон рақамли имзони  мажбурий тарзда қўллаш орқали амалга оширилади.

Ариза берувчилар рухсатномаларни олиш учун Давлат хизматлари мараказларига  ўзи келиб мурожаат этади ёки Ўзбекистон Республикаси ягона интерактив  давлат хизматлари порталида  давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун  рўйхатдан ўтади.

Шу каби мақсадда ўзи келиб мурожаат этган тақдирда давлат хизматлари маркази ходими  ариза берувчи номидан, портал орқали мурожаат этганда эса ариза берувчи мустақил  равишда тегишли иловага мувофик  давлат хизматидан фойдаланиш учун   сўровномани электрон тарзда тўлдиради. Кези келганда айтиш керакки, ариза берувчилардан ушбу бандда  кўрсатилмаган  маълумотларни ёки бошқа ҳужжатларни  талаб этиш таъқиқланади.

Яна таъкидлаш жоизки, давлат хизмати кўрсатиш учун  энг кам ойлик иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида  йиғим ундирилади. Ягона интерактив давлат хизмати  портали орқали мурожаат этилганда  ушбу банднинг  биринчи хат бошида кўрсатилган   йиғим суммасининг 90 фоизи миқдорида ундирилиши белгилаб қўйилгандир.

Давлат хизматльари марказлари, маҳаллий ҳокимликлар  ва Давлат экология қўмитаси органлари  ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида  олинган ариза берувчи ҳақидаги маълумотларнинг махфийлигини  таъминлаши керак. Худди шунингдек, ариза берувчи  давлат органлари ва бошқа ташкилотлар хордимларининг  ҳатти –ҳаракатлари юзасидан  қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда  шикоят қилиш ҳуқуқига эга. Умуман олганда,мазкур Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар  қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Жўрабек ТЎРАЕВ,

Гулистон шаҳар ДХМ масъул ходими