Маълумки, Вазирлар Маҳкамасининг  2017 йил ( февралдаги 66-сон қарорига мувофиқ “Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида “ги Низом тасдиқланган эди. Ушбу Низом юридик ва жисмоний шахсларни — тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби ва муддатларини белгилайди.Унинг  талаблари давлат рўйхатидан ўтказилиши қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга ошириладиган банклар ва кредит бюролари, уларнинг ваколатхоналари ҳамда филиаллари, шунингдек нодавлат ,нотижорат ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказишга татбиқ этилмайди. Шуни айтиш жоизки,тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш Давлат хизматлари марказлари  томонидан амалга оширилади.Давлат рўйхатидан ўтказиш ушбу Низомга   кўра интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали тизим воситасида Ягона порталда ёки ўзи келган ҳолда  амалга оширилиши белгиланган. Тадбиркорлик субъектлари томонидан ягона давлат реестридан маълумотлар бериш учун тегишлича  ставкалар бўйича давлат божлари ва йиғимлар тўланади.Шу асосда давлат божлари, йиғимлар электрон тўлов тизимлари орқали тўланганда ариза берувчидан тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказишда рўйхатдан ўтказувчи органлар ва ваколатли ташкилотлар ҳамкорлик регламентида белгиланган тартибда мутаносиб равишда тақсимланадиган тўлов суммасининг бир фоизи миқдорида воситачилик ҳақи ушлаб қолинади. .

Давлат рўйхатидан ўтказиш учун ариза берувчи «бизнесни рўйхатдан ўтказиш» — давлат хизматини танлайди ва давлат рўйхатидан ўтказиш учун   сўровномани  шакллантиради. Ариза берувчи томонидан сўровнома шакллантирилиши босқичма-босқич амалга оширилади. Ариза берувчи сўровномани сўралаётган маълумотларни киритиш ва Тизим томонидан умумий маълумотномадан таклиф этилаётган маълумотларни танлаш йўли билан шакллантиради. Ариза берувчи сўровномани шакллантиришни исталган босқичда тўхтатиш ёки давом эттириш ҳуқуқига эга.

Тизим ҳар бир босқичда сўровномада шакллантирилган маълумотларни сақлаб боради. Ариза берувчи томонидан фирма номини танлаш бир хиллигининг текширилиши Тизим томонидан автоматик тарзда амалга ошириладиган, лотин алифбосидаги эркин фирма номларидан сўровнома шакллантирилганда амалга оширилади.Ариза берувчи у томонидан фирма номи танланаётганда Ўзбекистон Республикасининг «Фирма номлари тўғрисида»ги  Қонуни, шунингдек юридик шахслар номлари тўғрисидаги бошқа қонун ҳужжатлари талабларига риоя этганлик учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.Сўровнома шакллантирилганда танланган фирма номи Тизим томонидан 60 календарь кунига ариза берувчи номига сақланиб туради. Агар ариза берувчи шакллантирилган сўровномани рўйхатдан ўтказувчи органга ушбу бандда кўрсатилган муддат мобайнида жўнатмаган бўлса, ариза берувчи томонидан танланган фирма номининг белгиси Тизим томонидан бекор қилинади. Бунда ариза берувчи томонидан шакллантирилган бошқа маълумотлар уларни очиб кўриш, ўзгартириш ва сўровномани шакллантиришни давом эттириш имконияти билан Тизим томонидан тегишлича фойдаланувчининг шахсий кабинети ёки «тадбиркорлик субъектининг шахсий кабинети»да сақланиб туради.

Кези келганда таъкидлаш керакки, хорижий инвестициялар иштирокидаги корхонани давлат рўйхатидан ўтказишни, қайта рўйхатдан ўтказишни рад этиш учун ушбу Низомнинг 40-бандига биноан таъсис ҳужжатларида кўрсатилган хорижий инвестициялар улуши миқдорининг хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар учун қонун ҳужжатларида белгиланган улуши миқдорига номувофиқлиги ҳамда хорижий инвестициялар иштирокидаги корхона муассисларининг таркибида хорижий юридик шахснинг мавжуд эмаслиги қўшимча равишда  асос булади.

Бозорни, шунингдек, фаолият юритаётган бозор негизида қайта тузилган савдо мажмуасини давлат рўйхатидан ўтказишни, қайта рўйхатдан ўтказишни рад этиш учун юқорида таъкидланган бандга кўра бозор ва савдо мажмуаси муассислари таркибида устав фондида эллик бир фоиздан кам бўлмаган улушга эга бўлган маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг мавжуд эмаслиги  ҳам асос бўлади.

Бундан ташқари , ушбу  бандга асосан акциядорлик жамиятини давлат рўйхатидан ўтказишни, қайта рўйхатдан ўтказишни рад этиш учун жамият устав фондида ўн беш фоиздан кам бўлмаган улушга эга бўлган бир ёки ундан ортиқ хорижий инвесторларнинг мавжуд эмаслиги ҳам сабаб булади.Албатта мазкур йуналишда  Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорларида белгиланган ҳолатлар бундан мустасно.

Давлат рўйхатидан ўтказишни, қайта рўйхатдан ўтказишни рад этиш рад этиш асослари бартараф этилиши шарти билан ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш учун қайтадан топширишга тўсиқ бўла олмайди.

Ариза берувчилар рўйхатдан ўтказувчи органга тақдим этилган маълумотларнинг тўғрилиги, аниқлиги, бузиб кўрсатилганлиги, шунингдек таъсис ҳужжатларининг қонун ҳужжатларига мувофиқлиги учун жавоб берадилар. Сўровнома интерактив тарзда шакллантирилган ва таъсис ҳужжатлари намунавий шакллар асосида расмийлаштирилган тақдирда, ариза берувчилар Тизим танлаши учун ноаниқ ва бузиб кўрсатилган маълумотлар таклиф этилганлиги учун жавобгарликдан озод этиладилар.

 Воҳид УМРЗОҚОВ

Сайхунобод туман давлат хизматлари маркази бўлим бошлиғи.