Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 мартдаги қарори билан Cувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилиш учун рухсат бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг  тасдиқланган маъмурий регламентига кўра   сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилиш учун рухсат бериш муддатлари ва тақдим этиладиган ҳужжатлар сони қисқартирилди, давлат хизматини кўрсатиш жараёнида иштирок этадиган субъектлар ўртасида ўзаро алоқаларни фақат электрон шаклда ахборот алмашинуви орқали амалга ошириш йўлга қўйилди.

Сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилиш учун рухсат бериш давлат хизматининг муддати 20 иш кунидан 13 иш кунига қисқартирилди.

Шунингдек, сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилиш учун рухсат беришга тақдим этиладиган ҳужжатлар сони 7-16 тадан 4-7 тага камайтирилди.

Бундан ташқари, мурожаат этувчилар сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилиш учун рухсат олиш юзасидан туман (шаҳар) давлат хизмати марказларига ўзи келган ҳолда ёки Ягона интреактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилиши мумкин.

Бекзод Абдуразаков,

Сайхунобод туман давлат хизматлари маркази етакчи мутахассиси