Сирдарё вилояти ИИБ ҳуқуқбузарликларнинг  олдини олиш  бошқармаси  озодликдан маҳрум  қилиш  билан боғлиқ  бўлмаган  жазоларнинг  ижро  этилишини назорат қилиш  бўлинмаси томонидан  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2013 йил 12 декабрь кунидаги  «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул  қилинганлигининг  йигирма бир  йиллиги муносабати билан амнистия  тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш юзасидан қатор ишлар  олиб борилмоқда.

Мазкур қарор ижросини таъминлаш юзасидан Сирдарё  вилоят ИИБ  ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бошқармаси озодликдан маҳрум  қилиш билан  боғлиқ бўлмаган жазоларни  ижро этилишини назорат қилиш бўлинмаси  ҳамда  шаҳар ва туман ИИБ ҲООБ жазони ижро этиш гуруҳлари томонидан  муайян  ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан,  Ўзбекистон  Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2013 йил 12 декабрь  кунидаги «Ўзбекистон  Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 21 йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида»ги  Қарори  ва Ўзбекистон  Республикаси ИИВнинг 2013  йил 18 декабрдаги 149-сонли буйруғи  ҳамда  2013 йил 24 декабрдаги 158-сонли  фармойиш талабларини бажариш, ижросини  таъминлаш  ва ташкиллаштириш юзасидан  вилоят ИИБ бошлиғининг 2013 йил 26 декабрдаги 94-сонли  Фармойиши  ишлаб чиқилиб, ушбу  фармойишга асосан  амнистия қарори  талаблари ижросини ўз вақтида  сифатли  таъминлаш мақсадида шаҳар-туман ИИБларга тегишли кўрсатма  ва тавсиялар юборилган.

Шунингдек, мазкур  амнистия тўғрисидаги қарорни қўллаш ҳамда  жазодан озод этилган  шахсларнинг  ижтимоий-кўникмасини ва ҳимоясини таъминловчи  марказлаштирилган бошқарув тизимини ташкил этиш, хизматлар орасида  ахборот алмашинувини йўлга  қўйиш, улар  бўйича  амалга оширилган  ишлар тўғрисида Вазирлик раҳбариятига ўз вақтида маълумот тақдим этиб борилишини таъминлаш юзасидан  вилоят ИИБ ҲООБ қошида  ишчи гуруҳи  тузилган.

Ҳозирги кунда ишчи гуруҳ томонидан озодликдан маҳрум  қилиш  жойларидан ҳамда  амнистия  қарори  асосида ЖИЭИ ҳисобидан озод этилган  шахсларнинг  ижтимоий кўникмаси ва ҳимоясини таъминлаш, уларни ўз  вақтида профилактик ҳисобга олиб, такрорий  жиноят  содир этилишига йўл  қўймаслик борасида шаҳар-туман ИИБлар томонидан олиб борилган  профилактик  чора-тадбирлар юзасидан  маълумотлар  жамланиб, Ўзбекистон  Рес-публикаси ИИВ ҲООББга бериб борилмоқда.

2013 йилнинг 12 ойи давомида  шаҳар-туман ИИБ ҲООБ ЖИЭИлари томонидан 2.328 та суд ҳукм (ажрим)лари қабул қилиниб, ижроси таъминланган.

Шундан, 1.493 нафарини ахлоқ  тузатиш  ишлари, 200 нафарига синов муддати белгиланиб, шартли  ҳукм қилинганларнинг  635 нафарини муайян ҳуқуқдан маҳрум қилинган  маҳкумлар ташкил этади.

Шаҳар-туман ИИБ ҲООБ ЖИЭИ ҳисобда турган 2.328 нафар  маҳкумларнинг  йиғма жилдлари шаҳар-туман ИИБ  масъул  раҳбар ва  ходимлари томонидан ўрганиб чиқилиб, мазкур  амнистия  қарори таъсирига  тушувчи 840 нафар маҳкумларга нисбатан амнистия акти қўлланилиши борасида тахминий ҳисоботлар олинган.

Ушбу қарор  асосида жазодан озод этилиши кўзда тутилган жами 651 нафар, шундан, 1-банди «а» кичик  бандига асосан 110 нафар, 1-банди «б» кичик бандига асосан 13 нафар, 1-банди «в» кичик  бандига асосан 4 нафар, 2-бандига асосан 524  нафар маҳкумлар озод этилиши, 7-бандига асосан 263 нафар маҳкумларга нисбатан тайинланган  жазолар қисқартилиши кўзда тутилган.

Жумладан, шаҳар-туман ИИБлари томонидан жорий  йилнинг 24 январь  кунига қадар жами 514 нафар маҳкумларнинг йиғма жилдлари  ўрганиб чиқилиб, жазодан  озод этиш  борасида ҳудудий  прокуратура органларига тақдимномалар  киритилган.

Ҳудудий  прокуратура органлари томонидан жами 438 нафар маҳкумларга нисбатан судларга илтимосномалар киритилиб, 321 нафар, яъни:

Гулистон  шаҳрида 84 нафар, Ховос туманида 72 нафар, Гулистон туманида 56 нафар, Сирдарё  туманида 54 нафар, Сайхунобод туманида 33 нафар, Янгиер шаҳрида 22 нафар маҳкумлар  судлар томонидан белгиланган  жазодан озод этилган.

Шунингдек, ҳозирги кунда амнистия қарорига  тушиб, жазодан  озод этилмайдиган 40 нафар, яъни Гулистон  туманида 15 нафар, Ховос туманида 25 нафар  маҳкумларнинг  судлар томонидан белгилан-ган жазо  муддатлари  қисқартирилди.

Ҳозирги  кунда жазодан озод этилган шахслар томонидан  такрорий жиноятлар содир этилишига йўл қўймаслик мақсадида уларнинг  хатти-ҳаракатлари ва яқин алоқалари  тезкор  қамровга  олинган.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг  2013 йил 12 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул  қилинганлигининг  21 йиллиги  муносабати  билан  амнистия тўғрисида»ги Қарори  ижросини  тўлақонли ва сифатли  бажарилишини  таъминлаш  мақсадида  профилактик  тадбирлар  давом эттирилмоқда.

Нуриддин ҲАКИМОВ,

Сирдарё вилояти ИИБ ҲООБ бошлиғи ўринбосари.