Дарҳақиқат, бугун биз Асосий қомусимиз қабул қилинганлигининг 21-йиллигигини кенг нишонламоқдамиз. 8-декабрь халқимиз томонидан нишонланадиган асосий тадбирлар қаторида алоҳида ўринга эга бўлган ўзига хос байрамдир. Барчамизга яхши маълумки, истиқлолимизни қўлга киритган илк кунларидан бошлаб ҳозирги кунга қадар амалга оширилган барча ҳуқуқий, иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий ислоҳотлар сарҳисоб қиладиган бўлсак, юртимиз Асосий қонунимизга асосланган ҳолда  улкан ютуқларни қўлга киритди.

Айни пайтда муҳим бир масалага эътибор қаратишимиз лозим, яъни, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлардан асосий мақсад фуқаролик жамиятини шакллантириш ва ҳуқуқий давлат барпо этишдир. Ушбу мақсадга эришиш, ўз навбатида жамият ҳаётининг деярли барча соҳаларини қамраб олган ислоҳотлар ўз ўрнида давлатимизни тараққиёт йўлини белгилаб бермоқда.

Амалга оширилаётган ислоҳотлар давлат ҳокимиятини ислоҳ этиш ва ҳуқуқий  давлат барпо этишни ҳуқуқий асосларни  яратишга ҳамда мамлакатимизда қонун устуворлигини таъминлашга йўналтирилган. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг қабул қилиниши мамлакатимиз ҳаётида ўзига хос воқеа бўлди. Асосий қонуннинг  аҳамияти шундаки,  бош қомусимиз дунё харитасида Ўзбекистон дея аталувчи янги мустақил давлат барпо бўлганлигини  ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлади.  Шунингдек, Конституция ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятини шакллантирувчи асосий норматив  ҳужжатдир. Президентимиз таъкидлаб ўтганларидек, «Биз учун мутлақо янги бўлган миллий давлатчилик ва унинг ижтимоий сиёсий тизимни шакллантириш учун зарур бўлган ҳуқуқий пойдеворни айнан асосий қонунимиз белгилаб берганида кўрамиз». Конституция халқнинг иродаси, ҳоҳиш-интилишлари, ҳуқуқ ва манфаатларини ўзида ёрқин намоён этувчи энг асосий қонунимиздир. Хулоса  ўрнида шуни айтиш лозимки, мамлакатимизда ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятини барпо этишда Конституция ва у асосда яратилган қонунларимизнинг устуворлиги жамият тараққиёти ва равнақини белгилаб берувчи энг муҳим омил ҳисобланади.

Муҳаббат ХУДОЙБЕРДИЕВА,

Гулистон шаҳар 3-сонли давлат нотариал идораси нотариуси.