Президентимиз томонидан юртимизда маҳалла институтининг ижтимоий-маънавий ҳаётда тутган ўрнини янада ошириш, соҳа ходимларини қўллаб-қувватлаш мақсадида 22 март — “Маҳалла тизими ходимлари куни” деб эълон қилинган. Ана шу муносабат билан  Сирдарё туманидаги «Илғор» маҳалласида соҳа ходимлари учун байрам тадбири ташкил этилди.

Тадбирда туман ҳокими Ботиржон Мирзақулов сўзга чиқиб, сана муносабати билан барчани қутлади.

Очиқ осмон остида ташкил этилган тадбирда «Энг обод маҳалла» номинацияси бўйича «Навоий», «Бешбулоқ» ҳамда «Қуёш» маҳаллалари ғолиб деп топилди. Ушбу маҳалла раисларига ташаккурномалар ва қимматбаҳо совғалар топширилди. Шуниндек, 38 та маҳаллада ўзгаларга ўрнак бўлиб келаётган 76 нафар фуқаролар «Энг файзли хонадон» ва «Энг намунали хонадон» номинациялари бўйича тақдирланди. Кўп йиллар самарали меҳнат қилиб, «Мўътабар аёл» кўкрак нишони соҳибасига айланган Тамара Фахриева фаолияти этироф этилди.

 

Сирдарё тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати