Бугунги кунда юртимиз аёлларига, айниқса, истеъдодли, иқтидорли  қизларимиз учун яратилаётган имкониятлар, берилаётган имтиёзлар ҳеч бир давлатда йўқ, десак сира муболаға  қилмаган бўламиз.  Ҳар йилгидек бу йил ҳам Президентимиз  фармонига кўра турли  йўналишлар бўйича 28 нафар истеъдодли ва иқтидорли  қизлар Зулфия Давлат мукофоти билан тақдирланди. Улар орасида  икки нафар сирдарёлик қиз ҳам бор. Одатда кишининг исми унинг жисмига, феълига, амалига монанд бўлади дейишади. Ёш қаламкаш Зарнигор ҳам бу исмнинг ҳикматларию юкига монанд қиз бўлиб  вояга етди. Билимга чанқоқлиги,  китоб мутолаа қилишни ёқтириши баробарида унда Аллоҳ юқтирган бир нарса, яъни шеър ёзишга қизиқиши  қизгинанинг юрагини  тинч  қўймасди. Дарс тайёрлагандан кейин ижод лаҳзалари билан тунни  тонгга уларди. Ана шундай  қилиб Зарнигор  адабиёт, шеърият чаманига қадам қўйди. Зарнигор Абдуолимова ҳозирги кунда  Гулистон давлат университетининг филология факультети филология ва тилларни ўқитиш (ўзбек тили) таълим йўналишида давлат гранти асосида таҳсил олиш билан бирга ўқиш ҳамда ижод билан боғлиқ бўлган  турли танловларда, тадбирларда фаол иштирок этмоқда.

2018 йили у Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Сирдарё вилоят кенгаши ташаббуси билан ташкил этилган танловнинг “Мустақиллик тўғрисидаги энг яхши шеър” йўналиши ғолиби бўлди. Шунингдек, Ўзбекистон ёшлар агентлиги томонидан ташкил этилган “Қизлар олимпиадаси” фаол иштирок этди. “Мақсад сари илк қадам” семинарлар форуми аъзолари орасида вилоятлараро ташкил этилган “Заковат” интеллектуал ўйини “Ўзбекистон чемпионати”нинг финал босқичида фахрли  1-ўринни эгаллади.             2018 йили у Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Сирдарё вилоят кенгаши ташаббуси билан ташкил этилган танловнинг “Мустақиллик тўғрисидаги энг яхши шеър” йўналиши ғолиби бўлди. Шунингдек, Ўзбекистон ёшлар агентлиги томонидан ташкил этилган “Қизлар олимпиадаси” фаол иштирок этди. “Мақсад сари илк қадам” семинарлар форуми аъзолари орасида вилоятлараро ташкил этилган “Заковат” интеллектуал ўйини “Ўзбекистон чемпионати”нинг финал босқичида фахрли  1-ўринни эгаллади. “Ёниқ юраклар” ижодий танловининг финал босқичида, “Юксак маънавиятли авлод” ва “Мушоира” танловининг вилоят босқичларида ва яна бир қатор танловларда фаол иштирок этди. Бундан ташқари, республика ёш ижодкорлар форуми ва яна бир қатор  халқаро форумлар иштирокчиси ҳисобланади. Адабиётга, шеъриятга ошнолик уни ҳамиша ижод сари  етаклайди. Унинг шеърлари “Шарқ юлдузи” журнали, Ўзбекистон адабиёти ва санъати”, “Янги Сирдарё”,“Ховос овози”, “Университет овози” каби нашрларда эълон қилинган. “Сирдарё ғунчалари”, “Ватанга вафо”, “Дил туғёнлари”, “Дунёларга танитамиз Сирдарёни”, “Янгиер садоси” ёшлар алманахларида шеърлари чиққан. Ёш қаламкаш 2021 йилда Зомин ёш ижодкорлар семинарида иштирок этди ва “Биринчи китобим” лойиҳасида “Хайр дема” номли китоби Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан 10 минг нусхада чоп этилди.  Зарнигорхон Абдуолимова “Адил” ижодий лойиҳасининг 3-сон меҳмони ҳамди.  Бу йил Зарнигор учун омадли келди. У Зулфия номидаги давлат мукофоти соҳибаси  бўлди.  Яқинда  таҳририятимизга ташриф буюрган Зарнигор билан мукофот олган пайтдаги  ҳаяжон ва қувончлари ҳақида суҳбатлашдик.

-Тўғриси, ушбу юксак мукофотга лойиқ  кўрилганимга дастлаб ишонмадим. – дейди Зарнигор. — Чунки мукофотга даъвогарлар орасидаги иқтидорли ва истеъдодли  қизлар билан  беллашиш, ғолиб  чиқиш осон эмасди. Байрам  арафасида менга қўнғироқ  қилиб, пойтахтга таклиф этишганида ва совриндор  қизлар жамланишини айтишганимда ҳам кўнглимда ҳадик бор эди. Яхши ҳам  ёнимда  менга ҳамиша далда берадиган, суянч бўладиган онажоним бор эди. Уларга қараб, наҳонки, мен мукофот олсам, дердим қайта-қайта. Муҳташам  анжуманлари саройидаги  8 март байрами тантанасига  йиғилганимизда бу хушхабар ростлигига ишондим. Президентимиз кўксимга мукофотни тақиб қўяркан, “Қизим, сиздан умидимиз катта, ишончимизни оқлашингизга ишонаман деганларида  қувончдан кўзларимга ёш келди. Ҳаяжондан, фақат, “албатта оқлашга ҳаракат  қиламан” дея олдим холос. Мана, орадан неча кун ўтган бўлса ҳам, ўша ҳаяжон мени тарк этгани йўқ. Бу мукофотнинг зиммамдаги юки, масъулияти катта эканлигини қалбан ҳис этиб турибман. Бу ютуқ албатта, Юртбошимиз томонидан биз ёшларга берган имкониятлар, имтиёзларнинг самараси. Олдимда  ҳали қанча синовлар бор. Мен  Ўзбекистон ёшларининг, бахтли ўзбек қизларининг бири бўлиб, Янги Ўзбекистонни яратишга ўз ҳиссамни  қўшишга интилиб яшайман, ўқийман ва ижод  қиламан. Шу ўринда адабиёт, шеърият чаманида менга устозлик  қилган  Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари таниқли шоирлар Мухаммад Исмоил,   ва Норинисо Қосмимовадан  беҳад миннатдор эканлигимни  изҳор этаман.

Ҳа, Зарнигор Абдуолимова ўзининг билими,  ҳаракатлари,  ўтли, зарли битиклари  билан нурли манзилларни кўзлаб олдинга интилмоқда.

Холида ПАРДАБОЕВА.