Гулистон шаҳрида ёлғиз ва кекса онахонлар холидан хабар олиб, уларга ёрдам берувчи “Саховатли қизлар” гуруҳлари ташкил этилди

Гулистон шаҳар Оила ва хотин-қизлар бўлими ташаббуси билан маҳаллаларда  ташкил қилинган «Саховатли қизлар» гуруҳлари ўз фаолиятларини бошлаб юборишди.

Бундан кўзланган мақсад ёши улуғ, ногиронлиги бор, нуроний ёлғиз онахонлар ҳолидан хабар олиш, — дейди Азиза Пайзиева.- Ҳамда уларга кўмак бериш, уларнинг ёлғиз эмаслигини, доимий эътиборда эканлигини билдириб туришдан иборат.

“Саховатли қизлар” гуруҳи  аъзолари Гулистон шаҳар ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Азиза Пайзиева ҳамроҳлигида  “Намуна” маҳалласидан  бошлаб биринчи қадамни қўйдилар. Улар  Ўзбекистон шоҳкўчасида  яшовчи 90 ёшли нуроний онахон  Мария Рыбакова хонадонида бўлдилар. Онахоннинг  муаммолари, ташвишу қувончларига ўргандилар. Дилдан суҳбат қурдилар. Шундан сўнг “Саховатли қизлар” гуруҳи аъзолари “ Обод юрт” маҳалласидаги    68 ёшли ёлғиз аёл Гулчеҳра ая  Худойбердиеванинг хонадонида бўлиб, унинг холидан хабар олдилар. Кутилмаган ташрифдан Гулчеҳра аянинг қалби ёришди. Ширин суҳбат, дийдор, эътибордан аянинг руҳи кўтарилди.