ҚЎЙ (21.03—20.04)  Мулоҳазали ва самимий бўлишга ҳаракат қилинг. Ой давомида бўш вақтингизни билимингизни оширишга сарфланг. Паришонхотирлик ва таваккалчиликка берилманг. Касбий фаолиятингизда фикр тарқоқлигига йўл қўйманг.

БУЗОҚ (21.04—21.05) Севги бобида антиқа учрашув кутмоқда. Ўз ҳаётингизни турли қизиқишлар билан бойитиш учун жуда қулай имкониятларга эга бўласиз. Ҳар қандай вазиятда оилавий кенгашсиз тақдирингизни ўзингиз ҳал қилишга уринманг. Сиздан талаб қилинадигани — хушмуомалалик ва ўзига хослик.

ЭГИЗАКЛАР (22.05—21.06) Ой моддий чиқим билан бошланса-да, самарали томони сезилиб туради. Омадга эришмоқчи бўлсангиз, ўйлаган режаларингизни тезроқ амалга оширишга киришинг. Ички сезгингиз билан ҳисоблашишни унутманг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22.06—22.07)  Барча янгиликлар сизни ўзига жалб қиладиган даражада бўлади. Юлдузлар ушбу бурж вакилларидан бу ой эҳтиёткорликни талаб қилишмоқда. Айрим кунларингиз унумсиз бўлса-да, янги манбаларга эришишингиз учун замин яратишга хизмат қилади.

АРСЛОН (23.07—23.08)  Бу ой сизга омад кулиб боқади. Ўйлаган режангизни амалга оширишдан аввал яхшилаб кўриб чиқсангиз мақсадга мувофиқ бўлади. Атрофингиздаги одамларни ўзингизга жалб қиласиз. Севги борасида илоҳий муҳаббат қалбингизга ташриф буюриши мумкин.

ПАРИЗОД (24.08—23.09)  Анчадан бери орзу қилган инсонингизни учратасиз. Ҳар қандай даврада сўзларга эътиборли бўлишга ҳаракат қилинг. Шахсий масалаларни биринчи галдаги вазифага айлантиринг. Заҳматли меҳнатингизнинг натижасини кўрасиз. Ишларингизда жадал олға силжиш кузатилади.

ТАРОЗИ (24.09— 23.10)  Ишхонадаги муаммолар сизни оиладаги вазифангиздан узоқлаштиради. Шундай бўлса-да, ўз вазифангизнинг уддасидан чиқишга ҳаракат қилинг. Севги бобида беқарорлик туфайли муаммо чиқиши ва шахсий ҳаётингизда катта ўзгариш бўлиши мумкин.

ЧАЁН (24.10 — 22.11)  Ой бошидан барча эски можароларни унутиб, яхши кайфиятда иш бошланг. Муҳаббат ва шахсий ҳаётингиз билан боғлиқ жиддий ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда. Молиявий аҳволингиз таранг бўлса-да, кайфиятингизни туширманг.

ЎҚОТАР (23.11—21.12)  Кўзлаган ишингизни амалга оширмоқчи бўлсангиз, атрофингиздаги одамларга эмас, қалбингизга қулоқ тутинг. Ишонган инсонингизга нисбатан мавҳумлик сизни қийнаса-да, умидсизликка тушманг. Олдинда сизни улкан ишлар кутмоқда. Сабр-тоқат билан мақсадингиз сари интилинг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22.12—20.01)  Сизни олис ва омадли сафар кутмоқда. Вақт борида барча ишларни тартибга келтириб олинг. Муҳаббат бобида ҳам омад сиз тарафда. Фаолроқ бўлиш билан бирга янги режаларни ҳам олдиндан тайёрланг.

ҚОВҒА (21.01—19.02)  Агар имкон топсангиз ой бошида дам олганингиз маъқул. Чунки асосий даромадли ишлар ой сўнгига йиғилган. Ҳар қандай ишни ташкил қилишга тайёр туришингиз керак. Қулай вазиятлардан фойдаланишни уддаласангиз, омад сиз томонда бўлади.

БАЛИҚ (20.02—20.03) Бу ой таваккал қилишга йўл қўйманг, шунингдек, кўнглингиз тортмаган ишга ҳам қўл урманг. Шахсий ҳаётда муҳим қарор қабул қилишдан олдин яқинларингиз билан маслаҳатлашинг. Анчадан бери таъқиб қилиб келаётган муаммолар шу ойда ижобий ҳал бўлади.