Қўй

Ушбу ойда муваффақиятларга енгил эришаман деб ўйламанг. Ишингизда ривож кузатилгани билан, бу машаққатли меҳнат маҳсулидир. Ўзингизга танқидий баҳо беришга ўрганинг. Ойнинг иккинчи ярмида асаббузарликларга  дуч келасиз. Аммо шу билан бирга янги имкониятлар ҳам пайдо бўлади.  Бу пайтда “темирни қизиғида бос” қоидасига риоя қилинг.

Бузоқ

Ушбу ойда кўпроқ ўз камчиликларингизни тугатиш ҳақида ўйланг, бу сизга кўпроқ фойда келтиради. Атрофингиздагилар сиздан эътибор талаб қилади, улар билан муносабатда сабрли бўлинг. Ўз қобиғингизга ўралиб олишни бас қилмасангиз, оила аъзоларингиз билан тушунсовчиликлар пайдо бўлади.

Эгизаклар

Ойнинг биринчи ярми сиз учун яхши келади. Бу пайтда сиз узоқ кўзлаб юрган мақсадингизни амалга оширасиз. Ички овозингизга қулоқ тутинг, баъзан  ички сезгиларингиз адашмайди. Баъзи эгизаклар  нима ҳоҳлашини тушунтиришга овора бўлиб,  ўзлари орзу қилган мақсадга эришолмайдилар.

Ойнинг иккинчи ярмида атрофингизда бўлаётган воқеаларни таҳлил қиласиз, ҳаётга ва одамларга бўлган муносабатингиз ўзгаради,  шунга яраша атрофингиздагилар ҳам ўзгарадилар.

Қисқичбақа

Ойнингбошида  ички ҳиссиётларга берилиб, ишингиз юришмаётганлигидан хафа бўласиз. Атрофингиздагиларнинг фикри ҳам ёқмайди, сизни ўраьб турган муҳитни бузиб чиқиб кетмоқчи бўласиз. Аммо, билингки, бу қилиғингиз оилага совуқчилик туширади, иш бўйича ҳамкорларингизни ҳам йўқотиб қўясиз. Ойнинг иккинчи ярмида муваффақиятлар сизга ёр бўлади. Кўнглингиз ҳам хотиржам  бўлади, қарама-қаршиликлар ўз-ўзидан йўқолади.

Арслон

Ноябрь – ўзингизни тартибга чақирадиган давр. Ўзингизни қаттиқ таҳлил қиласиз ва атрофингиздагиларнинг баъзи қилиқларини кечирасиз. Билингки, эзгу мақсадлар ҳар доим ҳам юксак бўлавермайди. Кўплаб хайрли ишларда қатнашасиз, аммо, ўзингиз ишонмайдиган кишилар билан алоқани узганингиз маъқул.

 

Паризод

Сиз ҳаётингизга енгиллик, оддийлик ва очиқлик киритишни ҳоҳлайсиз, аммо, ноябрь сизнинг режаларингизни амалга ошириш учун қулай ой эмас. Ойнинг биринчи ярмида сиз ўзингизни чарчоқ ҳис қиласиз, ишингиз жуда кўп ва бир хилда муҳим бўлади. Жисмоний чарчоғингиз асабларингизни таранглаштириши мумкин, бу эса оилангизда хотиржамлик йўқолишига олиб келади. Совуққонроқ бўлинг, оила аъзоларингиз ҳам ўз фикрига эга бўлиши мумкинлигини тан олинг.

Тарозу

Тарозу буржидагилар учун ушбу ой жуда қулай келади. Режалаштирган барча ишларингизни ушбу ойда осон амалга оширасиз. Фаол ҳаракатда бўласиз, бу сизнинг мансаб пиллапояларидан кўтарилиш имкониятингизни оширади. Ички ҳиссиётингиз жуда кучли, аммо ҳамиша ҳам унга ишонаверманг.  Муҳим ишни иккиламчисидан ажрата билинг, ҳаётий энергиянгизни тежайди.

ЧАЁН

Ушбу ой қийинчиликлар билан бошланади, аммо кўп сиқилманг, бу вақтинча ҳолат. Бошдан кечирганларингиз сизнинг ҳаётга бошқача кўз билан қарай бошлашингизга туртки беради. Иккинчи ярмидан бошлаб ноябрь сизга муваффақият келтира бошлайди. Ҳамкасбларингиз ҳам сизнинг қатъятингизга қойил қолишади. Оила аъзоларингиз сизни ҳурмат қилишлари учун сиз ҳам эътиборли бўлинг.

Ўқчи

Қийинчиликлар ўтган ойда қолди, бу ёғи осон бўлади, деб ўйламанг. Аммо, сиз ҳеч қачон кўнглингизни туширмайсиз, барчасини сабр ва қатъият билан енгасиз. ЎЗингиз севган иш билан машғул бўлишингиз, сизни муваффақиятлар сари бошлайди. Ушбу ой саёҳатга чиқиш учун қулай.

Тоғ эчкиси

Ушбу бурж вакиллари ноябрь ойида ўзига паст баҳо бериш “касали”га йўлиқадилар. Атрофингиздагилар билан келишмовчиликлар сизнинг ишингиз ривожига ҳалақит беради. Ўз муаммоларингизни ечиш билан бирга, душманларингизни ҳам кўздан қочирманг.  Бўлаётган воқеаларга эътиборли бўлинг, хушмуомалалик ҳар қандай тўсиқни енгишга ёрдам беришини унутманг.

Сувчи

Ушбу ой сиз учун  ривожланиш, мақсад сари интилиш, муваффақиятларга эришиш даври. Айниқса, мансабга интилган “сувчи”лар учун қулай пайт. Бирданига икки поғона баландга чиқиб қолишингиз кутиляпти. Шу билан бирга атрофингизда хушомадгўйлар кўпаяди. Уларга камроқ эътибор беринг, ўз устингизда ишлашдан чарчаманг.  Озишни ҳохлаганлар учун қулай вақт.

Балиқ

Сиз вақтинча ўз мақсадингиз нима эканлигини ёдингиздан чиқардингиз. Аммо, ҳадеб қайғуравериш ҳам яхшиикка олиб келмайди. Ушбу ойда тўсатдан атрофингизда пайдо бўлган киши билан романтик мулоқотларни бошлашдан олдин, ўйлаб кўринг, шу қилаётган ишингиз тўғрими? Ички ҳиссиётларингизга қулоқ тутинг, у сизни тўғри йўлга бошлайди.