ҚЎЙ (21.03 — 20.04). – Ишда муваффақиятларга эришишингиз мумкин. Ушбу ой давомида пул билан боғлиқ ишларда кўнгилдагидек натижаларга эришасиз.

 

СИГИР (21.04 — 21.05). — Ойнинг биринчи ярмида шахсий ишларингизда муаммо келиб чиқиши мумкин. Бироқ, ҳаммасини вазминлик билан ҳал қилинг.

 

ЭГИЗАКЛАР (22.05 — 21.06).

 

— Ўз саломатлигингиз учун қайғуришингиз лозим. Ишда эса бошлиғингиз билан тортишмаганингиз маъқул.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22.06 — 22.07).

 

— Лоторея сотиб олинг,  юлдузлар омадингиз келиб қолишини башорат қилмоқда. Хизмат сафарига боришни эса бошқа вақтга қолдиринг.

 

АРСЛОН (23.07 — 23.08). – Оила аъзоларингиз билан жанжаллашишидан сақланинг. Режалаштирган ишингизда таваккал қилсангиз, ютқазмайсиз.

 

ПАРИЗОД (24.08 — 23.09). — Ишларингизни вақтида бажарсангиз ойнинг биринчи ярмида сизни омад кутмоқда. Савдо-сотиқ билан шуғулланишишингиз мумкин.

 

ТАРОЗИ (24.09 — 23.10). — Кўнгилочар давралар учун кўп пул сарфлашингизга тўғри келади. Ой охирида эса сизни қўшимча даромад кутмоқда.

 

ЧАЁН (24.10 — 22.11). — Атрофингиздаги одамлар сизга ўз истеъдодингизни намойиш қилишга ёрдам беради. Соғлиғингизга эътиборли бўлинг.

 

ЎҚОТАР (23.11—21.12.). — Дўстларингизнинг таклифини қабул қилинг. Бу сиз ўйлагандан кўра қизиқарли ва даромадли ишдир. Оила аъзоларингизга эътиборли бўлинг, бу асабларингизни асрайди.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22.12—20.01). – Узоқда юрган яқин кишингиздан мактуб оласиз ёки бирор хабар эшитасиз. Молиявий аҳволингиз ҳақида ўйлаб кўришингиз керак.

 

ҚОВҒА (21.01 — 18.02). — Ойнинг биринчи ярмида фаол меҳнат қиласиз. Мерос ва суғуртага оид ишларингиз ҳал бўлади. Севимли кишингизга ишонишни ўрганинг, қалбингиз хотиржам тортади.

 

БАЛИҚ (19.02 — 20.03). — Қаршингизда янги имкониятлар пайдо бўлади. Улардан маъқулини танлаб, иш бошласангиз ютуқларга эришасиз.