ҚЎЙ

Ушбу ойда вазият қанчалик таєозо этса шунчалик ишлаш лозим бўлади. Сизда инсонлар билан дўстона муносабатга киришишдек  ажойиб қобилиятбўлиб, буни англаб етган бўлсангиз ҳам ҳали қўллашга улгурмагансиз. Демак энди бу қобилиятдан фойдаланиш пайти келди.

Юзага келган муаммоларни  сабр билан енгиб, мақсадлар сари олға интилинг.

БУЗОҚ

Мазкур ой сиз учун мураккаб кечаётгандек туюлиши мумкин, аммо бунинг бари сизнинг фойдангизга ҳал бўлаётганини тан олишингиз керак. Ҳаётдан сабоқ ва тажриба олиш вақти етди, шу сабабдан хатолардан тўғри хулоса чиқара оладиганларнинг ошиғи олчи. Жиддий танаффуслар ойнинг охирига келиб яхши томонга ўзгаради. Ишда яхши натижаларга эришасиз.

ЭГИЗАКЛАР

Ушбу ой сиз учун унчалик қулай келгандек туюлмасада, вазиятни ўз назоратингизга олишингиз керак. Тижорат билан шуғулланадиганлар ўзининг молиявий жиҳатдан мустаҳкамлаб оладилар ёки яхши харидларни амалга оширади. Ой ўрталарида қизиқарли танишувлар юзага келади. Июннинг охирги ойида қабул қилинган қарор келгуси ойнинг воқеалар ривожига таъсир кўрсатади.

ҚИСҚИЧБАҚА

Бу ой жуда ҳам силлиқ кечмаслиги мумкин. Ойни уч муҳим муддатга бўладиган бўлсак, илк даврда оила, тижорат, молиявий масалаларга оид муаммолар осон ечим топади. Кейинги босқичдаги воқеалар сиз ва сизга энг яқин инсон билан боғлиқ бўлиб, сиздаги масъулият анча катта. Шу сабабли бу даврда сиздан сабрли бўлиш талаб этилади. Учинчи босқич ишга оид жиддий ўзгаришлар билан кечадиган вазиятларда ўзингизни муносиб тутишингиз анча муҳим.   

АРСЛОН

Воқеалар ривожи тезлашиб, омад кўнгилсизлик билан алишади. Кайфиятингиз барқарор бўлмай, муҳим ва узоқ давом этадиган ишларни режалаштирманг, чунки уларни охирига етказа олишнинг имкони бўлмаслиги мумкин. Ой ўрталаридан қизиқарли, эсда қоладиган ёрқин воқеаларни бошдан кечирасиз. Тажовузкор феъл-атворга эга бўлган арслонларнинг шахсий ҳаётида муаммолар кузатилиши мумкин. Қолганлар учун бунинг аҳамияти йўқ.

 

ПАРИЗОД

Ижобий воқеаларга бой бўлган бу ойда муҳим воқеаларни режалаштирган маъқул. Кейинчалик касбий фаоллик ва ҳаётий  жадаллик пасайиб, энг омадли кундан ҳам унумли фойдалана олмаслигингиз мумкин. Асосан ички сезгига таяниб иш кўринг.  Рақобатли вазиятларда сизнинг ғолиб чиқиш имконингиз кучли. Ой охирида кўпроқ ваєтингизни яқинларингизга, ва соғлиғингизни асрашга қаратинг.

 

ТАРОЗИ

Бу ой жуда омадли келади. Ой бошида молиявий масалаларда эҳтиёткор бўлишингизга тўғри келади. Кейинги кунларда бироз таваккалчи бўлиш фойдадан ҳоли эмас. Ой ўртасида омадга эришиш учун анчагина куч сарфлайсиз. Шахсий истак ва ҳиссиётларингиз, мақсад ва вазифаларингизни бир маромга солишга қийналасиз. Фикрлардаги чалкашликлар ишингизга ҳам таъсир кўрсатмай қолмайди.

Хусусий тадбиркорлик ва мустақил тижорат билан шуғулланадиганларнинг иши ўнгидан келади, аммо шахсий ҳаётни ҳам унутиб қўйманг, акс ҳолда яқинлар билан муносабатларда совуқлик юзага келади.

 

ЧАЁН

Бу ойда сизни жуда кўплаб яхши воқеалар қуршаб олади. Ишда йирик ғалаба ва омадлар даври келди. Кўзлаган мақсадларингизга эришишингизда ҳамкорлар пайдо бўлади. Ҳаётингизда муҳим ўрин эгаллайдиган романтик танишув юзага келади. Ой ўрталарида ижодий фаолият билан шуғулланиш кўнглингизни янада кўтаради.

Омад ва ютуқлар ўз йўлига, аммо барча нарсага меҳнат билан эришиш мумкинлиги ёдингиздан кўтарилмасин, ўзингизнинг заиф томонларингизни енгишга ҳаракат қилинг.

 

ЎҚЧИ

Мазкур ойни сабрингиз синаладиган давр дея ҳисоблаш мумкин. Шунчаки кўнгилсизликлар билан эмас, балки кўнгилсизликка сабаб бўлувчилар билан ҳам курашишга тўғри келади. Шубҳали шахслар билан алоқага киришманг, муҳим ишларни ишончли кишилар билан ҳал қилинг. Барча режаларингизни амалга ошириш осон эмас, демак қай бирини амалга ошириш сизнинг ихтиёрингизга ҳавола. Бу борада бошқаларнинг кўпсонли маслаҳатларига эмас, балки ўзингизнинг ички туйғуларингизга ишонинг.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ

Муҳим ишларни бажара олишингизга кўзингиз етгандагина режалаштиринг. Ҳозир иш юзасидан алоқалар, молиявий масалаларни іал этиш учун қулай пайт эмас. Аммо ақл ва эҳтиёткорлик билан иш тутсангиз жиддий хатоларга йўл қўймайсиз.

Шахсий муносабатларда барчаси кўнгилдагидек кечади. Ойнинг иккинчи ярмида қийинчиликлар кузатилади, шу сабабли молиявий масалаларни ортга суриб турган маъқул.

 

ҚОВҒА

Ижобий вазиятлар туфайли ҳам касбий ҳам шахсий мақсадларни амалга оширишингиз мумкин. Бироқ ойнинг иккинчи ўн кунлигида салбий ҳолатлар кузатилади. Шу сабабли муҳим  иш ва учрашувларни ортга сурманг. Қайғурманг,  барча муаммоларни енгишга кучингиз етади. Ой охирига келиб кайфиятингиз кўтарилади, кунлар ортиқча ташвиш ва хавотирларсиз кечади.

 

БАЛИҚ

Юлдузлар мазкур ой сиз учун омадли келишини башорат қилишмоқда. Ойнинг ўрталаригача яхшилаб дам олиш билан бирга барча ишларингизни саранжомлаб олишга улгурасиз. Қолган кунлар келажак учун режалар тузиш, иш юзасидан муҳим режалар учун қулай келади.  Ойнинг иккинчи қисмида кўнгилсизликлар кузатилади, бу яқин кишингиз билан тил топа олмаслик билан боғлиқ бўлиши мумкин. Аммо ҳамёнингизни қаппайтириб олиш имкони туғилади.