Қўй (21 март — 20 апрель)

Бу ой  қилган меҳнатларингизга яраша сизни рағбатлантириб, мавқеингизни кўтаришлари мумкин. Айтилган гап — отилган ўқ. Шу боис бошқаларнинг дилини ранжитиб қўймасликка ҳаракат қилинг. Бу яқин инсонларингиз билан муносабатларнинг дарз кетишига сабаб бўлиши мумкин.

 

 

Бузоқ (21 апрель — 20 май)

Охирги марта қачон севимли инсонингизга муҳаббат изҳори қилганингиз ёдингиздами? Ундай бўлса буни ҳозирданоқ амалга оширинг. Бу эса атрофдагиларнинг сизга бўлган муносабатининг яхшиланишига олиб келади.

 

 

Эгизаклар (21 май- 21 июнь)

Сиз томондан билдирилган ҳатто кичик бир эътироз ҳам катта тушунмовчиликларнинг юзага келишига сабаб бўлади. Ҳар қанча тушунмовчиликлар бўлмасин, барчасига сабр-бардош билан муроса қилишга ҳаракат қилинг. Вақт ўтиб барчаси ўз изига тушиб кетади

 

 

Қисқичбақа (22 июнь — 22 июль)

Ушбу ой давомида кўнглингиз кўтариладиган дамлар кўп бўлиши боис, қийин вазиятлардан осонлик билан чиқиб кетишга ҳаракат қиласиз. Аммо ой давомида бир оз уйқусизлик дарди билан курашишингиз мумкин. Ушбу ойда кўрган тушингиз кейинги ойда ўнгингизда рўй бериши мумкин.

 

 

Арслон (23 июль — 23 август)

Ойнинг биринчи кунидаёқ барча режаларингизни аниқлаштириб олишингиз лозим. Янги фойдали танишувлар келажагингизга алоқададор бўлиши мумкин. Учрашувни қайтармасликка, бефойда гап сўзлар билан вақтингизни бекор ўтказмасликка ҳаракат қилинг.

 

 

Сунбула (24 август — 23 сентябрь)

Мазкур ой бошиданоқ етти ўлчаб кесилмаган қарорларни қабул қилманг. Бу сизнинг атрфодагилар билан муносабатларингизнинг дарз кетишига сабаб бўлиши мумкин. Кутилмаганда юрагингизда севги куртаклари ниш уриши мумкин.  йўлда кетаётганингизда хавфсизлигингизга жиддий эътибор беринг.

 

 

Тарозу (24 сентябрь — 23 октябрь)

Тарозу буржи вакиллари ой бошиданоқ кўпчилик билан боғлиқ бўлган масъулиятли вазифани амалга оширишлари лозим. Жисмоний меҳнат билан шуғулланиш давомида умуртқа поғонангизга шикаст етиши мумкин. Шу боис оғир юк кўтармасликка ҳаракат қилинг.

 

 

Чаён (24 октябрь — 22 ноябрь)

Ҳар бир кишининг исталган масалада ўз шахсий фикрини билдириши мумкинлиги ёдингиздан чиқмасин. Ҳаёт давомида фақат ўзингизни эмас, бошқаларнинг фикри билан ҳам ҳисоблашишга мажбурлигингизни тан олинг. Ҳушёрликни қўлдан берманг ва кимгадир ниманидир исботлашга ҳаракат қилманг.

 

 

Ёй (23 ноябрь — 21 декабр)

Сиз аллақачон унутган инсон ҳаётингизга қайтиб келади. Иш борасида эса тушунмовчилик, турли англашилмовчиликлар юз бериши кутилмоқда. Ҳаммаси вазиятни раҳбариятга қандай тушунтиришингизга боғлиқ. Муҳими, агар сиз ҳақ бўлсангиз, ўзингизни йўқотиб қўйманг ва олға интилинг.

 

Тоғ эчкиси (22 декабрь — 20 январь)

 

Тоғ эчкиси буржи вакиллари романтик муносабатлар кутмоқда. Ҳаётда ёлғиз бўлганлар тақдирида ўзгаришлар кутилиши кутилмоқда. Иш борасидаги ўсиш сизнинг ҳаётингизни тубдан ўзгартириб юборади. Кимнингдир хонадонгиа бориш ёки кимнидир уйингизга таклиф қилишингиз мумкин.

 

Қовға (21 январь — 20 февраль)

Ҳаётингизга кўпгина ўзгартиришлар киритиш истаги сизга тинчлик бермаяпти. Соғлом руҳ ва кучли истак сизни барча режаларингиз амалга ошишига ёрдам беради. Ҳатто келажак учун режангиздаги айрим тайёргарликларни ҳозирданоқ бошлаб юборишингиз мумкин.

 

 

Балиқ (21 февраль — 20 март)

Балиқ буржи вакилларига атрофдагиларнинг муносабати ва билдираётган шахсий фикрлари тўғри эканлигини тан олишлари керак. Сиз танлаган йўл ҳақиқатдан бироз узоқроқ бўлгани боис, қарор қабул қилишда ўзингиз ҳам қийналяпсиз. Кўнгил ва ақл тарозисига қулоқ тутишнинг айни мавриди.