Қўй (21.03-20.04)

 

Ушбу ойда  у ёки бу одам билан ҳамкорлик қилиш унчалик ҳам осон бўлмайди. Аммо ёмон тинчлик яхши уришдан афзалроқ, шу сабабли сабр қилишга тўғри келади.

 

Бузоқ (21.04-21.05)

 

Ушбу ойда  бўлаётган ҳодисани умумий олиб қаранг, кейин эса унинг майда томонларига назар солинг. Уйдаги ва кўчадаги муаммоларда умумийлик бўлади, шу сабабли тўғри ёндошсангиз, бир ўқ билан икки қуённи ўлдирасиз.

 

Эгизаклар (22.05-21.06)

 

Ушбу ойда сизнинг жаҳлингиз чиқиши ҳам ўзингизга келишингиз ҳам осон бўлади. Яхшиси, уларни меъёрда ушлашга ҳаракат қилинг. Акс ҳолда улар ёмон оқибатларга олиб келиши мумкин.

 

Қисқичбақа (22.06-22.07)

 

Сиз оддий муаммодан ҳам фил ясашга устасиз. Арзимаган нарса билан ҳаётингизни заҳарламанг, акс ҳолда тақдир хақиқатан ҳам сизга шундай кўнгилсизликни бериши мумкин.

 

Арслон (23.07-23.08)

 

Ушбу ойда муаммоларга бўлган ёндошувингиз, атрофдагиларни лол қолдиради. Ягона муаммо сизнинг кучингиз камроқ эканлиги бўлади.

 

Паризод (24.08-23.09)

 

Ушбу ойда сизга хос бўлмаган бирор нима билан шуғулланинг. Бу нарсани яхшигина уддалайсиз ва бундан ўзингиз ҳам баҳра оласиз.

 

Тарози (24.09-23.10)

 

Ушбу ойда ҳиссиётларингизга эрк берсангиз, бор нарсангиздан ва сиз учун қадрли бўлган нарсадан айрилиб қолиш эҳтимолингиз бор. Шу сабабли бирор нарсага оғиз жуфтлашдан олдин, яхшилаб ўйлаб кўринг.

 

Чаён (24.10-22.11)

 

Ушбу ойда сиз жуда ишбилармон ва фаол инсонга айланасиз. Атрофдагилар сизнинг бу меҳнатсеварлигингиздан қойил қолганларини гапира бошласалар, ҳайрон бўлманг.

 

Ўқотар (23.11-21.12)

 

Ушбу ойда хотиржамлик сақлашнинг ягона йўли — бу ўзлигингизни сақлаб қолишдир. Айримлар ҳақиқатни нотўғри қабул қилаётганлигингизда айблашар, аммо, пинагингизни бузманг, ички ҳиссиётларингиз алдамайди.

 

Тоғ эчкиси (22.12-20.01)

 

Ушбу ойда оила аъзоларингиз сизни тасаввурга сиғмас даражада эговлашлари кутилмоқда. Бу эса сизга жуда қаттиқ таъсир қилиши мумкин. Уларни ранжитиб қўймасликка ҳаракат қилинг.

 

Қовға (21.01-18.02)

 

Агар шахсий ҳаётингиз одамлар тилига тушишидан қўрқмасангиз, қандингизни уринг. Тили ўткир аёллардан эҳтиёт бўлинг.

 

Балиқ (19.02-20.03)

 

Ушбу ойда беқарорлик кайфияти сизни чулғаб олади. Эҳтимол қайсидир ишларни бузиб қўймаслик учун уни бироз вақт қолдириб туриш керакдир.