ҚЎЙ

Ушбу ойда “қўй” буржи  вакилларининг омади чопиб турибди, ўз мақсадлари йўлида ҳормай  меҳнат қилсалар бўлгани. Фақат иш билан бўлиб қолмай, оилангизни ҳам эсдан чиқарманг. Ҳадеб мақтанаверманг, атрофингиздагиларнинг ҳасадини келтириш яхшиликка олиб келмайди. Кўп вақтингизни ишда ўтказсангиз ҳам яқинларингиз сизни тушунишга ҳаракат қилишади,  аммо, ҳаддан ошиқ эътибор ва ғамхўрлигингиздан улар талтайиб кетишлари мумкин. Ой давомида асабларингизни авайлаганингиз маъқул.

  БУЗОҚ

         Ушбу ойда бошлаб қўйган ишларингизни тугатиб олишга ҳаракат қилганингиз маъқул, янги лойиҳаларни эса келгуси ойга қолдиринг. Шу билан бирга янги танишувларни ҳам четга қўйиб турганингиз маъқул. Тижорат билан шуғулланувчилар учун ушбу ой муваффақиятли келади. Баъзан қийинчиликка дуч келганда сабр қилинг, қарзларингиздан қутулиб оласиз.

         Шахсий ҳаётингизда кутилмаган ўзгаришлар кутиляпти, сизга мерос қолдиришлари ёки яшаш жойингиз ўзгариши мумкин. Нима бўлганда ҳам, ўзгариш оилангиз мақомига таъсир кўрсатади.

  ЭГИЗАКЛАР

 Ой бошида сиз учун жуда қулай шароит вужудга келади. Пул маблағлари тушуми тўхтамайди. Сиз ўз ишингизни кенгайтиришингиз мумкин. Ойнинг иккинчи ярмида молиявий  қийинчиликлар бошланиши мумкин, бу ойда пул билан боғлиқ ишларда таваккал қилишингизни маслаҳат бермаймиз. Шахсий ҳаётингизда кўп нарсани  сизнинг иштирокингизсиз ҳал этишлари мумкин. Яқин кишингиз билан муносабатингиз айнан шунинг ортидан бузилиши мумкин, жанжал бўлишига йўл қўйманг, акс ҳолда оқибатининг аччиқ таъми ҳаётингизни анча вақтгача заҳарлаши мумкин.

ҚИСҚИЧБАҚА

 Ушбу ойда  мақсад йўлидан изчил боринг, омад ёр бўлиши фақат сизнинг қатъиятингизга боғлиқ бўлиб турибди. Дўст ва яқинларингиз сизнинг барча ташаббусларингизни қўллаб-қувватлашга тайёр. Шахсий ҳаётингизда баъзи сиз кутмаган ўзгаришлар рўй беради. Бу ойда ташқи кўриншингизни ўзгартириш пайида бўласиз.

 АРСЛОН

         Бу ой сизга касб соҳангизда муваффақият келтиради. Сизга кучли ҳамкорлар ёрдам беришади. Муҳими – мақсад йўлидан оғишмаслик, шундагина ҳаракатларингиз  кутилган натижа беради. Ой тўлишган кунларда (21-22)  хато қилмасликка ҳаракат қилинг. Шахсий ҳаётингизда эҳтирослар ақлингиздан устун келмасин, оилавий бахт истаганлар ўз идеалларини  топиши бу ойда қийин кечади. “Ялтираганнинг барчаси тилло эмас”лиги ёдингиздан чиқмасин.

ПАРИЗОД

Бу ой ўз қобилиятларингизни намоён этиш вақти келди. Барча тортинчоқликларингизни ортда қолдириб, нималарга қодир эканлигингизни кўрсатинг, жамоада  рўй бериши мумкин  бўлган кўнгилсизликларни яхши кайфият билан енгиб кетинг, ҳеч бўлмаганда кайфиятингиз атрофингиздагиларга таъсир кўрсатмасин. Шахсий ҳаётингизда ҳам қувончли воқеалар кутилмаяпти.   Ундаги  муаммоларни ечиш ёнғоқ чақишдек осон эмас, сиз қилишингиз мумкин бўлган  ягона нарса -ҳис-ҳаяжонга берилмай, жанжал ва тўполондан йироқ бўлишингиз  сизни турли кўнгилсизликлардан асрайди.

 ТАРОЗИ

 Бу ойда қийин кўринган лойиҳаларни  ҳам амалга ошириш имконияти бор. Энг қийин туюлган ишлар ҳам бу ойда қисқа давр ичида амалга  оширишингиз мумкин.  Яқинларингиз билан хафалашиб қолган бўлсангиз, ярашиб олиш имконияти туғилади.

  Чаён

  Ой бошида жуда кўп ишлар муваффақиятли амалга ошади. Бошлаб қўйган лойиҳаларингиз  енгил кўчади, бу сизга қўшимча фойда келтиради. Ой тўлишган кундан бошлаб ишларингизда баъзи қийинчиликлар бошланади,  ўз кучингиз билан муаммоларингизни ҳал этиш қийин. Бу ишда сизга ҳамкорлар ёрдами қўл келади. Шахсий ҳаётингизда иккиланишлар устун, аммо, рашкни бир томонга қўйиб, ўйлаб кўринг, севган кишингизнинг ўрнини боса оладиган кишини топиш осонми? Демак, эҳтиросларни жиловланг.

Ўқчи

Бу ой фаолиятингиз қарама-қаршиликларга тўла бўлади. Бир тарафдан бошлаб қўйган ишларингизни муваффақиятли якунлайсиз, иккинчи тарафдан шошилганингиз туфайли эришилган натижа сизни қониқтирмайди.  Шахсий ҳаётингизда яхши томонларга ўзгаришлар кутиляпти. Бахтини топмаган бурж вакиллари мустаҳкам дўстлик ипларини боғлашлари мумкин, ушбу ришталар келгусида бошқа ришталарга уланиб кетиши эҳтимолдан холи эмас.

ТОҒ ЭЧКИСИ

 Ишловчи бурж вакиллари учун омадли ой. Қайси ишни қандай режалаштирган бўлсангиз шундай амалга оширинг, яхши натижаларга эришиш ўз қўлингизда. Мансаб пиллапояларидан кўтарилиш имконияти мавжуд. Ушбу ой бошида сиз ҳис-ҳаяжонларга тўла бўласиз, бу қарама қарши жинс вакилларида сизга нисабатан қизиқиш уйғотади. Бу ойда бахтини  излаганлар ўз бахтини топади.

  СУВЧИ

 Ишчанлигингиз сизга катта фойда келтиради. Бир ишни амалга ошираётганда ўтган кунларнинг сабоғини  эсдан чиқарманг, бошлаб қўйган лойиҳаларингизни амалга ошириш учун куч-ғайратингиз етарли. Ишга берилиб кетиб, шахсий ҳаётингизга кам эътибор беришингиз яхшиликка олиб келмайди. Яқинларингизга таклиф этган ёрдамингизни ҳамиша ҳам қадрлайверишмайди, бу борада анча кўнгилсизлар келиб чиқиши мумкин.

  Балиқ

         Бу ойда мустақил иш юритишга ҳаракат қилинг, сизнинг меҳнатингиз маҳсулини бошқа одамлар тотиши мумкин. Иложи борича хушмуомала бўлинг, аммо, сиз учун оғир мавзулардан қочганингиз маъқул. Ўйлаб харажат қилинг, ҳаммаси  сизнинг фойдангизга ҳал бўлмаслиги мумкин, шахсий ҳаётингизда севимли инсонингиз билан муносабатларингиз бир маромда боради. Аммо, оилада тушунмовчиликлар келиб чиқиши мумкин, сиз ушбу ойда оила аъзоларингизнинг муаммоларини ҳам ҳал этишингизга тўғри келади.