Халқимизда хайр-саховат, меҳр-оқибат ҳамиша биринчи ўринда. Маҳалла-кўй, туман-шаҳар раҳбарияти, хотин-қизлар қўмиталари, қўйингчи барча давлат ва нодавлат ташкилотлар  байрамлар арафасида кам таъминланган, бемор юртдошларимиз ҳолидан хабар олишади.

Вилоят ҳамда туман-шаҳар хотин-қизлар қўмиталари савоб  ишни аллақачон бошлаб юборганлар.

Хусусан, Янгиер шаҳар хотин-қизлар қўмитаси шаҳар маҳаллаларида кам таъминланган ҳамда беморлар ҳолидан хабар олишни бошлаб юбордилар. –

  • Хотин- қизлар қўмитаси ҳамда ҳомийлар ҳамкорликда Шодлик МФЙ да яқинлашиб келаётган Қурбон ҳайити муносабати билан оғир хасталикка чалинган аёллар ҳолидан хабар олиб, совғалар тарқатдик, — дейди қўмита раиси Барно Эрназарова. –Бундай савобли ишлар август ойи давомида амалга оширилади.