Олинган маълумотларга кўра Иккинчи Жаҳон урушида Ўзбекистондан 1 миллион 433 минг 230 нафар одам иштирок этди. 604 минг 52 нафар ҳамюртимиз уруш майдонларидан ногирон бўлиб қайтди, 450 мингдан ортиқ ватандошимиз эса қонли жангларда ҳалок бўлди.

Ҳамон орамизда  уруш қатнашчилари, фронт ортида меҳнат қилиб машаққат чекканлар бор. Ўтганларни хотирлаш, сафимизда юрганларнинг эса қадрига етиш керак.

9-май “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан жойларда тадбирлар бўлиб ўтмоқда. Шу жумладан, Сирдарё туманидаги 30-мактабда ҳам  Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган тадбирлар мактабда ҳамда ҳар бир синфлар кесимида синф раҳбарлари иштирокида   ўтказилди.

Мактабнинг бошланғич синфида ўтказилган тадбир  “Инсон хотираси азиз” мавзусида бўлди. Дастлаб ўқувчиларга уруш ва урушнинг оқибатлари ва унинг инсоният бошига солган кулфатлар ҳақида сўзлаб берилди. Шундан сўнг иккинчи синф ўқувчиларидан  Умиджон Турсунбоев, Муниса Қодирбоева,  Карина Тевилина,  Нигина Тожибоева, Баходир Турапов, Жасур Умиров  каби ўқувчилар ўтганларни хотирлаб  шеър айтдилар. Саҳна кўринишлари намойиш этилди.

 

Комила Йўляхшиева,

30-умумтаълим мактабининг                                                                      бошанғич синф ўқитувчиси