“Soglom avlod uchun” ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро Фонди  оналик  ва  болаликни  муҳофаза  қилиш,  жисмонан   етук   фазандлар  тарбиялаш   мақсадида   доимий  тиббий   кўрик  тадбирлари  ўтказиб   келмоқда. 

Айниқса,  фонднинг   халқаро  ташкилотлар  билан   ҳамкорлиги   бу   каби   тадбирлар   сон   ва   сифатини   ошириб  бормоқда.  Бемор   ва   ногиронлиги   бўлган   болаларни   соғломлаштириш   мақсадида   қатор   лойиҳалар  амалга   оширилмоқда.  Ўтган   йил   давомида  фонд   томонидан  Германиянинг  “Friedensdorf   international”   халқаро  ташкилоти,  Корея  халқаро    соғлиқни  сақлаш  KOFIH  фонди,  Ewha Womans University,  Severance  University,  Ин  Ха    госпиталлари  билан  ҳамкорликда  туғма  юрак   нуқсони,  терининг   куйиш  асоратлари,  туғма   қўл   оёқ  бўғимлари ва   бошқа  ташхислар  билан  оғриган  ўзбекистонлик  бемор  болаларни  бепул  соғломлаштирди.

Фонд  Ewha  Womans  University   госпитали  билан  2014  йилдан   бошлаб  ҳамкорликни  йўлга  қўйган.    Госпиталнинг  малакали   шифокорлари  2 – 4   август  кунлари Сирдарё   вилоятида   бўлиб   чуқурлаштирилган   тиббий   кўриклар   ўтказишди.  Хорижлик  профессор  терапевт,  профессор  хирург,  профессор  рентгенолог,  стомотолог,  лаборант,  фармацевт,  тиббиёт  ҳамширалари  каби    мутахассислар  аҳолини    тиббий    кўрикдан  ўтказди,  лекциялар  ташкил  этишди.   Мураккаб  тиббиёт  ускуналари   келтирилган  бўлиб,  шу   ернинг   ўзида   зарурий   текширувлар  ўтказилиб  касаллик   ташхиси  қўйилди.

— Тадбир  давомида  жами  қарийб  400  нафар  аҳоли  тиббий   кўрикдан  ўтказилди, — дейди  дейди республика “Soglom avlod uchun” ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро фонди Сирдарё филиали директори Юлдуз Усмонова. —  Сирдарё  туманида фонд   ва кореялик  ҳамкорлар  томонидан   ташкил  этилган   “Dom Rut” қариялар  уйида  ҳам  кўриклар   ўтказилиб  хорижлик  мутахассислар  ўзлари билан  олиб келган  дори – дармон,  санитария  гигиена  воситаларини беморларга  улашди.

Шунингдек,  фонд  ва   ҳамкор  ташкилот  ҳамкорлигида   Сирдарё   туманида  “Haqiqat”     номидаги  бепул  диагностика   ва  даволаш   поликлиникаси    иш  бошлади.  Унда  Жанубий   Кореялик  шифокорлар   аҳолини  қабул   қилади.

 

 

Озода  МАМАДАЛИЕВА.