Сирдарё вилоятининг Гулистон ва Янгиер шаҳарларида  Адлия вазирлиги ташаббуси билан  фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш мақсадида икки кун давомида “Ҳуқуқий билимлар куни” флешмобини бўлиб ўтди.

Янгиер ва Гулистон шаҳарларида тадбирлар соат 10:00 дан 16:00 гача ўтказилиб, аҳолига давлат хизматлари агентлиги ходимлари,  нотариуслар ва адвокатлар томонидан бепул маслаҳатлар берилди.

Тадбирларда умумтаълим  мактаблари ва касб ҳунар коллежи ўқувчилари фаол иштирок этишди.

Фуқароларни ҳуқуқий билимларга қизиқтириш ва саводхонликларини рағбатлантириш мақсадида викторина ва тест саволлари ташкил этилди. Фаол иштирокчиларга ҳуқуқий қўлланмалар тақдим этилди.

 

Озода Мамадалиева.