Чирчиқ давлат педагогика институти гуманитар фанлар факультети Ўзбек тили ва адабиёти йўналиши талабаси Холиқова Дилобар Мухторжон қизи “Ойдин йўл газетаси меҳмони.

ВАТАН

Яшна азиз ҳур                                                                      Ватан,

Тупроғи зар, дур Ватан.

Сенсан менинг қалқоним,

Буюк Ўзбекистоним.

Сенда топяпман Камол,

Ярашибди истиқлол.

Ҳар жабҳада тенги йўқ,

Ёшлар сендан кўнгли тўқ.

Жон томирим маконим,

Ота юртим бўстоним.

Сен азизсан доимо,

Сенга жонимиз фидо.

 

НОН –АЗИЗ НЕЪМАТ

Нон –азиз неъмат ,

Исроф қилманг ҳеч қачон.

Бувим қилар ҳикоя,

Эринмасдан ҳеч қачон.

Кўзга суртинг нонни Сиз,

Унда буюк ҳикмат бор.

Кўзларига сурганни,

Мен қиламан кўп эъзоз.

Ушоғини туширманг,

Айтай ўғил-қизларга.

Очарчилик йиллари,

Жон берган у бизларга.

Нон илоҳий неъматдир,

У азиз ва қадрдон,

Нонни азиз қилган зот,

Мукаммал бахтли инсон.