“Юлдуз” маҳалласида ўз-ўзини банд қилган аёлларга тикув машинаси берилди.

Гулистон тумани Юлдуз маҳалласида 75 нафар хотин-қизлар «Аёллар дафтари» га киритилган бўлиб, шундан 24 нафари «Аёллар дафтари»нинг ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизлар тоифасига рўйхатга олинган. Ишсиз хотин-қизлар бандлигини таъминлаш мақсадида туман сектор раҳбарлари томонидан аниқ «Йўл харитаси»  белгилаб олинган

Сирдарё вилояти прокурори Санжар Мавлонов Гулистон туманига ташрифида «Аёллар дафтари»га киритилган, бугунги кунда ўз-ўзини банд қилиб тикувчилик фаолиятини бошлаган Хуршида Суярова ва Дилноза Тураевалар билан учрашиб, уларнинг муаммо ва таклифларини тинглаган эди. Фуқаролар вилоят прокурорига ўз тикувчилик фаолиятларини янада кенгайтириш мақсадида тикув машинасига муҳтожлигини билдиришган эди.

Мурожаат ижобий ҳал этилди. Гулистон туман ҳокими С.Бегимқулов ва сектор раҳбарлари томонидан уларга тикув машинаси берилди.

 

Вилоят Оила ва хотин-  қизлар                                                  бошқармаси Матбуот   хизмати.