Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  Фармони, Фармонининг қабул қилиниши мамлакатимизда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий фаоллигини ошириш, соғлиғини сақлаш, касбга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка кенг жалб этиш, эҳтиёжманд хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, гендер тенгликни таъминлаш борасида олиб борилаётган ислоҳотларни янада жадаллаштиришга замин яратди. Жумладан, Фармон ижросини таъминлаш мақсадида Гулистон шаҳрида Сирдарё вилояти “Сабр” ижтимоий иқтисодий ривожланиш маркази ўзи фаолиятини бошлади.

Гулистон шаҳридаги Мономарказда иш бошлаган Марказнинг очилиш маросимида сўз олган вилоят ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Наргиза Тожибоева марказ томонидан аёллар учун яратилаётган имкониятлар ва қулайликларга тўхталиб ўтди.

Дарҳақиқат, аёлларнинг давр билан ҳамқадам бўлиши, замонавий илм ва касб-ҳунарларни эгаллаб, илғор тараққиёт ютуқларини ўзлаштириши юртимизда оилалар мустаҳкамлигини таъминлашга ҳизмат қилиши шубҳасиз.

Тадбир иштирокчилари, ўзлари қизиққан йўналишлар хақида маълумот олишди. Айниқса, компьютер саводхонлиги, тикиш-бичиш ва тўқиш йўналишларидаги ўқув курсларининг ташкил этилганлиги кўпчиликда катта қизиқиш уйғотди.

 

Вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси Матбуот хизмати