Ҳаётимиз гултожи бўлган аёлга эҳтиромда бўлиш, уларни эъзозлаш миллий қадриятларимизнинг ажралмас қисмидир. Бугун мамлакатимизда нозик ҳилқат эгаларининг ҳақ-ҳуқуқлари тўла таъминланилишига эришилмоқда. Аёл номи улуғланмоқда, шаъни, ор-номуси юксак даражада қадрланмоқда.

Афсуски,  аёлларни хўрлаш, камситиш ҳолатларига оз бўлсада гувоҳ бўляпмиз. Хусусан, ижтимоий тармоқларда аёлларнинг таҳқирланиши бўйича тарқалаётган баъзи бир хабарлар барчани ларзага солади. Аёл – ожиза! Унинг ожизалигидан айрим кимсаларнинг бундан фойдаланишини асло оқлаб бўлмайди!

Қонунларимизда зўравонликка нисбатан жазо белгиланган. Ҳеч кимнинг аёл кишини таҳқирлашга, инсон шаънини ерга уришга ҳаққи йўқ. Биз бундай муносабатларга мутлақо қаршимиз. Ҳозир ҳам бевосита хотин-қизлар билан ишлайман. Аёл зўравонлик қурбони бўлиши керак эмас, деган тушунчани сингдиришга ҳаракат қиламан.

Аёлни қадрлаш, ардоқлаш юксак маънавиятимиз белгиси. Ўзликдан, миллий қадриятлардан узоқ бўлган киши кулфатга йўлиқади. Шу маънода наслимиз давомчиларини таҳқирлаш келажакка зулм қилиш деганидир. Аёлни хўрлаш эмас, унга эҳтиром кўрсатиш олий мақсадимиз бўлиши керак.

Шаҳноза Муҳаммадқулова,

Фуқаролик ишлари бўйича Сирдарё

туманлараро судининг судьяси.