Гулистонда Янги йил ярмаркалари иш бошлади.
— Вилоятдаги барча туманлар ўзларида ишлаб чиқарилган маҳсулотларни арзон нархларда шаҳарликларга етказиш мақсадида ўзларининг алоҳида павильонларини яратган. Бундан ташқари, ишлаб чиқариш корхоналари ўзларининг озиқ-овқат маҳсулотлари билан иштирок этмоқда. Гўшт 28 минг, тухум 500 сўм, хурмо 2,5 минг, олмалар 2,5-3 минг, гуруч сортига қараб 3- 4-5-6 минг сўмдан, асал 30-35 минг, ёғ литри 7 минг, пиёз- 800 сўм, картошка 1,5 минг, сабзи -1,4 минг, шакар эса 4,5 минг сўмдан сотилмокда, — дейди вилоят хокими уринбосари Отабек Абдуганиев. — Нон ва нон маҳсулотларининг 10 дан ортиқ тури ХовосДон ва Оқолтиндон АЖ қарашли цехларда ишлаб чиқилиб, павильонда арзон нархларда сотилмоқда. Мирзаобод туманидан анор ва анор соки, тарвуз ва ковунлар келтирилган. Донғи кетган Мирзаобод қовунлари 8-12 минг, тарвузлар 10-12 минг сўмдан харидорларга таклиф этилмоқда. Шолғом — 1 минг, турп — 2 минг сўмдан сотилмокда. Арзон ва сифатли маҳсулотлар ярмаркаси 15 декабрдан 5 январгача давом этади
— Мен ҳозиргина ярмаркадан байрам дастурхонимиз учун мева-чевалар олдим, пластик карточкадан харажат килдим, — дейди Гулистон шаҳрилик Лазиза Маматқулова. – Ярмарка шаҳарнинг ўртасидаги майдонда ташкиллаштирилганлиги шаҳар ҳудудларида яшовчи аҳоли учун жуда қулай, бу ердан барча микрорайонларга транспорт қатнайди. Шу билан бирга бозордагидан анча арзон, сифати ҳам яхши. Байрам арафасида аҳоли учун шундай қулайликлар яратган ташкилотчиларга минг раҳмат!