Спортнинг мини-футбол тури бўйича “Сирдарё вилояти божхона бошқармаси бошлиғи кубоги” мусобақаси ўтказилди.

Гулистон шаҳрида “26 январь Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари ходимлари куни” муносабати билан “Мини футбол” спорт мусобақаси ўтказилди.

Мазкур мусобақада вилоят божхона бошқармаси таркибий тузилмалари ҳамда божхона бошқармасига бириктирилган Гулистон шаҳридаги 9-сонли умумтаълим мактабидан иборат жами 6 та жамоа “Божхона бошқарма бошлиғи кубоги” учун ўзаро баҳс олиб боришди.

Қизғин ва баҳсларга бой бўлган беллашувларда мини-футбол жамоалари иштирок этишди ҳамда сўнгги финал баҳсига “Сирдарё” чегара божхона постининг 1 ва 2-терма жамоалари етиб келишди. Ушбу голларга бой бўлган финал баҳсида 4:2 ҳисобида “Сирдарё” чегара божхона постининг 1-терма жамоаси ғалаба қозонди.

Вилоят божхона бошқармаси томонидан мусобақада фаол иштирок этганлиги учун Гулистон шаҳридаги 9-сонли умумтаълим мактаби жамоасига ташаккурнома ва эсдалик совғалари ҳамда ғолиб жамоаларга кубок, диплом, медаль ва спорт анжомлари тантанали равишда топширилди.