Вилоят божхона бошқармасида матбуот анжумани бўлиб ўтди.  Унда вилоятда фаолият олиб бораётган журналистлар  ва оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳамда блогерлар иштирок этди.

Иштирокчилар 2022 йил сарҳисоби бўйича амалга оширилган ишлар кўлами билан таништирилди

Матбуот анжуманида бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари Жаҳонгир Хатамов давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 20 декабрда Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасида соха ходимлари олдига  илғор тажриба асосида божхона маъмурчилигини ислоҳ қилиш ҳамда тартиб-таомилларини соддалаштириш борасида бир қатор вазифалар юклатилганлигини алоҳида қайд этиб ўтди. Шу жумладан, 2023 йилда тизимни янада ислоҳ қилиш, товарларни декларациялаш жараёнида кўрсатиладиган хизматларни баҳолаш тизимини жорий этиш, 9 босқичли экспорт жараёнини 3 баробарга қисқартириш, бунда “Экспорт уч қадамда” лойиҳаси асосида декларациялашнинг қулай ва соддалаштирилган шаклига ўтиш зарурлигига алоҳида эътибор қаратилганлигини тилга олди.

Шунингдек, бошқарманинг Ахборот хизмати раҳбари Алишер Ғаффоров томонидан бошқарма томонидан 2022 йил давомида амалга оширилган ишлар ва келгусида вазифалар тўғрисида маълумот берилди.

Хусусан, ўтган 2022 йилда белгиланган истиқбол режа 592 милллиард сўмга ёки 113 фоизга бажарилган бўлиб, контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилиши 552 та ҳолатлари бўйича 24 миллиард сўм миқдоридаги товарлар ушлаб қолинган.

Ҳисобот даврида 23 937 та божхона декларациялари расмийлаштирилган. Шундан бу кўрсаткичлар  “яшил” йўлакда 7 561 та ёки 32 фоиз, “сариқ” йўлакда 11 781 та ёки 49 фоиз ва “қизил” йўлакда 4 595 та ёки 19 фоизни ташкил этиб, божхона декларацияларини расмийлаштирувдан ўтказиш вақти 2 баробарга қисқарган.

Тадбир иштирокчиларига Божхона органлари тизимида коррупцияга қарши курашиш, контрабанда ва божхона қонунбузилишларининг олдини олиш, илғор технологиялар билан соҳани рақамлаштириш, божхона постларининг инфратузилмасини ривожлантириш, ходимларга қулай шароитлар яратиш бўйича атрофлича  маълумотлар берилди.

Якунда журналист ва блогерлар берган саволларга Контрабандага карши курашиш булими бошлиги Тоҳир Деҳқонов  , Суриштирув ва маъмурий амалиёт бўлими бошлиги Акром Тўраев , Масофавий электрон декларациялаш божхона пости бошлиғи Қобилжон Маматқуловлар батафсил жавоб бердилар.