Гулистон шаҳридаги Тўра Сулаймон номидаги  амфитеатрда вилоят ғаллакорларининг меҳнат зафарларига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди. 

Ҳамма ҳаяжонда. Сирдарё вилояти тарихида биринчи марта 15 иш кунида давлатга  ғалла сотиш шартномавий режаси бажарилди. Ғолибларга муносиб совғалар майдонда ҳозирлаб қўйилган.

Вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев ўз табригида  ғаллакорлар, фермерлар, комбайнчилар, дон ташиган ҳайдовчилар  ва » олтин бошоқ» хирмонига ҳисса қўшган барчани муносиб тақдирлангани ҳақида сўзлади.

Вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев ўз табригида  ғаллакорлар, фермерлар, комбайнчилар, дон ташиган ҳайдовчилар  ва » олтин бошоқ» хирмонига ҳисса қўшган барчани муносиб тақдирлангани ҳақида сўзлади.

Ғолибларга 2,5 млрд сўмлик  қимматбаҳо автомашиналар тақдим этилади. Байрамга пойтахтдан энг хушовоз хонандалар таклиф этилган. Байрамни муносиб нишонлаймиз, — деди вилоят ҳокими.

Тақдирлаш маросими бошланди.

Мирзаобод, Сардоба, Ховос туманлари фермерлар кенгашлари  «Жиентра» автомобили билан тақдирландилар.

3-ўринни эгаллаган икки туман ҳокими -Сайхунобод тумани ҳокимига «Кобальт»,  Сирдарё тумани ҳокимига «Дамас» автомобиллари совға қилинди.

2 — ўринни эгаллаган Боёвут тумани ҳокимига » Нива» , 1 — ўринни эгаллаган Оқолтин тумани ҳокимига «Патриот» автомобиллари топширилди.

Тадбирдаги энг қувончли ва таьсирли  воқеа -Сирдарё тумани ҳокими совғага берилган «Дамас» ни тумандаги «Аёллар мурувват уйи»га совға қилди.  

Байрам тадбири ғаллакорлар ғалабасига бағишланган концерт дастури билан давом этди.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Наргиза Азимова дилтортар қўшиқларини армуғон этди.

Қизиқчи Искандар Ҳамроқулов  байрам тадбири меҳмони. Кулги авжида.

Тадбирда шунингдек, хушовоз хонандалар  Севинч Мўминова,  Шуҳрат Дарё иштирок этишди ва тадбир иштирокчилари кўнгилларини хушнуд этишди.