Муҳаббат ва садоқат куйчиси Зулфияхоним               хотираси ёд этилди

      Янгиланиш ва яшариш фасли — баҳорнинг биринчи куни халқимиз қалбига ўзгача  шукуҳ ва тароват бахш этади. Чунки, 1-март куни ўзбек халқининг севимли шоираси, таниқли жамоат арбоби Зулфия Исроилова таваллуд топган. Бу кун барча кекса-ю-ёшларимиз қалбида мангу муҳрланган, десак адашмаган бўламиз. Чунки, севги, садоқат ва вафо куйчиси Зулфияхоним шеърларида  маъно бор, мазмун бор, ўзгача шукуҳ ва тароват бор. Унинг шеърларини бутун халқимиз севиб мутолаа қилади.

Бугун ана шу муносабат билан Сирдарё туманидаги 30-умумтаълим мактабида “Биз Зулфияхоним издошларимиз” номли маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Мактаб қошида ташкил этилган “Соҳил ижодкорлари” тўгараги аъзолари  Дурдона Хасанова, Асилзода Тўрабоева, Шаббона Эркинова, Нилуфар Холбекова, Сарвиноз Барласова, Маҳлиё      Ҳасанова, Маржона Мусурмонова, Дилнура Улуғбекова, Дилафрўз Умирова, Гулсанам Миралова, Рухшона Хурсанова, Нодира Нарзуллаевалар  Зулфияхонимнинг “Ўрик гуллаганда”, “Излайман”, “Кўрганмисан кўзларимда ёш”, “Ўзбек қизларига”, ”Сенсиз”, “Соғинганда” “Баҳорга тақлид” каби бир қатор шеърларини ва ўз ижод намуналарини ёддан айтишди.

Тадбирда ўзларининг иқтидор ва истеъдодларини намоён қилган Зулфияхоним издошларига мактаб директори Карим Жабборов томонидан шеърий китоблар тақдим этилди.