O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши ташаббуси Ширин энергетика ва маиший хизмат касб-ҳунар коллежида “Инновация ривожида ёшларнинг ўрни” мавзусида ёшлар билан учрашув ўтказилди.

Тадбир O’zLiDeP Ширин шаҳар Кенгаши, Халқ депутатлари Ширин шаҳар Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, Ёшлар иттифоқи Ширин шаҳар Кенгаши ҳамкорлигида ёшларни илмий янгиликлар, ихтиролар қилиш ва инновацион технологиялар яратиш жараёнларига кенг жалб қилиш мақсадида ташкил этилди. Унда ҳамкор ташкилотлар мутасаддилари, Ширин энергетика ва маиший хизмат касб-ҳунар коллежи ўқитувчи ва изланувчи ўқувчи-ёшлари иштирок этди.

O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши Аппарат раҳбари Ф.Абдусатторов, Ширин энергетика ва маиший хизмат касб-ҳунар коллежи директори А.Хусаинов, вилоят Кенгаши депутати Б.Кенжаев ва бошқалар мамлакатимизда ёшлар манфаатини ҳимоя қилиш, инновацион фаолиятни, энг аввало, ёш авлоднинг ижодий ғоялари ва ишланмаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантириш, мазкур соҳада истиқболли ютуқларни тарғиб қилиш шунингдек, ушбу фаолиятда иқтидорли ёшлар фаол иштирок этиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш, юқори малакали мутахассис кадрлар тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

Тадбир давомида “Ёш инновациячи” кўрик-танловининг Республика босқичи ғолиби, коллеж ўқувчиси Умар Эргашевга партия вилоят Кенгашининг эсдалик совғалари топширилди.

Маълумот ўрнида қайд этиш керакки, жорий йилнинг 16 ноябр куни Сирдарё вилояти касб-ҳунар таълими бошқармаси томонидан “Самарали инновацион ғояли қурилма” кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди. Унда вилоятдаги барча касб-ҳунар коллежларининг юқори истеъдодли ва фаол махсус фан ўқитувчилари, ишлаб чиқариш таълими усталари ва ўқувчилари томонидан ясалган инновацион қурилмалари билан иштирок этдилар.

Мазкур танловда “Шаҳар светофорини муқобил энергия билан таъминлаш” инновацион лойиҳаси билан иштирок этиб фахрли 2-ўринни эгалладим, — дейди Умар Эргашев. – Мақсадим танловнинг Республика босқичида вилоят шарафини муносиб ҳимоя қилиш ва тенгдошларим билан тажриба алмашишдир.

Зеро, Президентимиз Шавкат Миромонович таъкидлаганларидек: “Бугун биз давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларини тубдан янгилашга қаратилган инновацион ривожланиш йўлига ўтмоқдамиз. Бу бежиз эмас, албатта. Чунки замон шиддат билан ривожланиб бораётган ҳозирги даврда ким ютади? Янги фикр, янги ғояга, инновацияга таянган давлат ютади. 

Инновация – бу келажак дегани. Биз буюк келажагимизни барпо этишни бугундан бошлайдиган бўлсак, уни айнан инновацион ғоялар, инновацион ёндашув асосида бошлашимиз керак”.

Якунда ҳамкор ташкилотлар вакиллари коллеж ўқувчиларининг ижодий ғоялари ва ишланмалари билан яқиндан танишишди.

 

 

Ҳусан Жабборов,

O`zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши

Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири